/ / “Бувам (бувим) фронт ҳақида сўзлаб берганлар!” танлови
Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга

“Бувам (бувим) фронт ҳақида сўзлаб берганлар!” танлови

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
0
330
 “Бувам (бувим) фронт ҳақида сўзлаб берганлар!” танлови
Юртимизнинг деярли ҳар бир хонадонида бугунги барқарор кунимиз, мусаффо осмонимиз учун, келажак авлод барқарорлиги йўлида Иккинчи жаҳон урушида фидокорона жанг қилганлар, фронтда қаҳрамонона ҳалок бўлганлар, фронт ортида фидоий меҳнат қилганлар ёрқин хотиралари сақлаб келинади! 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги ахборот хизмати Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги ва яқинлашиб келаётган умумхалқ байрам Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан янги "Бувам (бувим) фронт ҳақида сўзлаб берганлар!” танловини эълон қилади! 

Танловда иштирок этиш учун фронтда қатнашган ёки фронт ортида меҳнат қилган бувангиз ёки бувингизнинг қаҳрамонликлари ҳақида эшитган фронтга оид воқеани ёзиб, ушбу воқеани фронт қатнашчиси сурати билан бирга 3 май (соат 20:00)га қадар "Telegram" мессенжери орқали +998994499599 рақамига юборинг. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан баллар берилиши натижасида "Энг таъсирли воқеа" деб топилиб, энг юқори балл тўплаган воқеа танлов ғолиби бўлади. Шунингдек, яна энг қизиқарли 9 та воқеа (баллари бўйича 2- дан 10-ўрингача бўлган иштирокчилар йўллаган воқеалар) каналимизда чоп этилиб, "Мухлислар танлови" сўровномасида қатнашишади. Ушбу сўровномада 1- ва 2-ўринни эгаллаган иштирокчилар танловнинг "Мухлислар танлови" номинацияси билан тақдирланишади.
Барча ғолиблар тақдирланишади.

‼️Диққат! Танловда фақат 30 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашиши мумкин.

Канал манзили https://t.me/joinchat/AAAAAE74qlOfMOk8AAtSuQ


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

2018 йил 8 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам дастурхони ёзилди

2018 йил 8 май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати

Янгиликлар май 12, 2018
9-май хотира ва қадрлаш куни тадбирлари

9-май хотира ва қадрлаш куни тадбирлари

Янгиликлар май 07, 2017