/ / / САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА МЕҲНАТ ЗАВҚИ
Янгиликлар

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА МЕҲНАТ ЗАВҚИ

Янгиликлар
baxriddin
370

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА МЕҲНАТ ЗАВҚИБаъзан қайсидир маҳсулотга талаб ўзгариб, одамларнинг унга бўлган эҳтиёжи камайгандек бўлади, аммо енгил саноат маҳсулотларига талаб ҳеч қачон камаймаган.

 

Аслида енгил саноатнинг ўзи нима?

Турли хилдаги хомашёдан кенг истеъмол маҳсулотлари ва буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат тармоқлари мажмуи – енгил саноат дейилади.

Мамлакатимизда енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга XIX асрнинг охирида (1874 йилда) Тошкент шаҳрида пахта тозалаш заводи қурилиши билан асос солинган.

Лекин қўлда пахта ва жундан ип тайёрлаш ва тўқиш, чармдан пойабзал тикиш учун терини қайта ишлашнинг оддий усуллари Ҳиндистон, Хитой, Миср, Ўрта Осиёда милоддан бир неча аср илгари қўлланилгани тарихий адабиётларда қайд этилган ва археологик топилмалар билан тасдиқланган. Бу соҳа туманимизда ҳам тараққий топгани ҳақида тарихий маълумотлар бор.

Туманимизда 2017 йил сўнгида ишга туширилган "Toshrabot-textile" масъулияти чекланган жамияти трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжал-ланган бўлиб, айни кунларда у ерда тайёрланган маҳсулотлар чет элга экспорт қилинмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилда "Navoi viloyat Baraka chevarlari" МЧЖ томонидан Ванғози маҳалласида 100 ўринли, "Zarafshon golden group" МЧЖ томонидан Ғардиён маҳалласида 500 ўринли, "Ишчи кийим таъминот" ИЧКК томонидан Ғойибон маҳалласида 100 ўринли текстиллар қурилмоқда. Ушбу корхоналарнинг ишга туширилиши ҳудудда яшовчи хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ёрдам беради.

Ванғози маҳалласида жойлашган "Ишчи кийим таъминот" ишлаб чиқариш кичик корхонасида 2003 йилда ташкил топган бўлиб, асосан кўрпа, ишчи кийимлари, кўрпа-ёстиқлар жилди ҳамда болалар ва катталар учун мўлжалланган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

– Корхонамизда 25 нафардан ортиқ хотин-қизлар иш билан банд. Айни кунларда уларнинг хавфсизлигига жиддий эътибор қаратяпмиз. Бунинг учун ходимларимизнинг барчаси тиббий ниқоблар билан таъминланган, антисептиклар келтирилган, – дейди корхона раҳбари Руқия Бақоева. – Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб дорихоналар билан шартномалар туздик ҳамда ниқоблар ишлаб чиқишни ҳам йўлга қўйдик.

Корхонада трикотаж маҳсулотларини бичиш, тикиш, пардозлаш ва қадоқлаш ишлари ҳам амалга оширилади.У ерда ишловчи ходимлар мана шундай имкониятларни яратиб берган ҳукуматимиздан миннатдор ҳолда ишни қизғин олиб боришмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

САХОВАТПЕША ТУМАНДОШЛАРИМИЗ

САХОВАТПЕША ТУМАНДОШЛАРИМИЗ

Янгиликлар май 01, 2020
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ

Расмий табриклар / Тадбиркорларга / Фукароларга мар 21, 2020

"Ванғози Агроэкспорт" масъулияти чекланган жамияти

Туман ташкилотлари фев 24, 2014