/ / / "МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИ УЗИЛИШКЕНТДА
Янгиликлар

"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИ УЗИЛИШКЕНТДА

Янгиликлар
baxriddin
0
81
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Набиев "маҳаллабай" тизимидаги ишларни бугун Узилишкент маҳаласида давом эттирди.
Даставвал ҳоким, ўринбосарлар ва ташкилотлар раҳбарлари маҳалладаги хонадонларда бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганишди. Кейинчалик МФЙ биноси йиғилишлар залида аҳоли билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида иш сўраб мурожаат қилган З. Йўлдошева "Навоий сув таъминоти” МЧЖ Қизилтепа туман бўлимига ишга қабул қилинди.
Н. Абдуллаева эса маҳалладошлари билан Самарқандга зиёрат қилиш истагида эканлигини ва бу учун автобус ажратиб бериш бўйича мурожаат қилди. 
Ушбу мурожаат ҳам жойида қаноатлантирилди. 8 март — Хотин-қизлар куни олдидан автобус ажратилиб, 50 нафар узилишкентлик хотин-қизлар Самарқандга бепул бориб келадиган бўлишди. Бу ушбу 50 нафар  хотин-қизлар учун байрам туҳфаси бўлди, десак хато бўлмайди.
Шунингдек, аҳоли кредит ажратиш, ички йўлларни таъмирлаш, спорт клуби ташкил қилиш каби муаммо ва таклифлар билан мурожаат қилишди. Уларни бартараф этиш бўйича тегишли раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИ УЗИЛИШКЕНТДА"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИ УЗИЛИШКЕНТДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ХОТИН-ҚИЗЛАР БЕПУЛ ЎҚИТИЛМОҚДА

ХОТИН-ҚИЗЛАР БЕПУЛ ЎҚИТИЛМОҚДА

Янгиликлар фев 27, 2021
ВАНҒОЗИЛИК 100 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШЛИ БЎЛИШДИ

ВАНҒОЗИЛИК 100 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШЛИ БЎЛИШДИ

Янгиликлар сен 23, 2020
СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР

СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР

Тадбирлар фев 26, 2020