/ / СУДГА ЭЛЕКТРОН ТАРЗДА МУРОЖААТ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ НИМАДА?!
Янгиликлар / Президент карорлари

СУДГА ЭЛЕКТРОН ТАРЗДА МУРОЖААТ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ НИМАДА?!

Янгиликлар / Президент карорлари
baxriddin
0
40
СУДГА ЭЛЕКТРОН ТАРЗДА МУРОЖААТ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ НИМАДА?!Мустақиллик йилларида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама таъминловчи ҳуқуқий тизим яратилди.
Чунончи, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича етмишдан ортиқ халқаро ҳужжатга қўшилди, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига риоя этиш ҳамда ҳимоя қилиш борасида зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит ва кафолатларни яратди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 8 та конституциявий қонун, 15 кодекс ва 600 дан зиёд қонун қўлланилмоқда, тегишли қонунчиликни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Қонунчиликнинг фаол ривожланиб бораётган йўналиши – хўжалик юритишнинг ва институционал ўзгаришларнинг бозор шароитларига мос келадиган янги механизмини яратишдан иборат бўлмоқда. Яъни иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган субъектларнинг ҳуқуқ ва иқтисодий эркинлик борасидаги ваколатлари, ҳуқуқлари белгилаб бериладиган қонунлар қабул қилинди. "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида”, "Кооперация тўғрисида”, "Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Яна бир муҳим вазифа, Ўзбекистонни халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида таърифловчи ҳуқуқий нормаларини яратиш билан боғлиқ бўлди. Бир қатор халқаро пактлар ва битимларнинг Ўзбекистон томонидан имзоланиши мамлакатимизнинг ташқи алоқалари ривожланиши тарихида янги саҳифа очди.
Истиқлол йилларида инсоннинг ишончли конституцион ва юридик ҳуқуқларини, ижтимоий кафолатларни ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган қонунларнинг қабул қилинишига асосий эътибор қаратилди.
Шу қарорлар туркумидан 2020 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли қарори қабул қилиниб, бу қарорнинг қабул қилиниши эндиликда суд тизимини тўла такомиллаштирилишига олиб келади. Энг асосийси, фуқароларнинг судга бориб вақтларини сарфламасдан, электрон тартибда шикоят ва аризаларни тақдим этиб, уларнинг ижросини электрон тарзда кўриб, жавоб олишларига имконият яратади.
Мазкур қарорга кўра,
•  2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;
•  2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;
•  2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;
•  2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;
•  2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;
•  2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;
•  судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этиладиган маълумотларни электрон шаклда юбориш;
•  муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда судлар томонидан бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш;
•  судлар томонидан жарималарни камайтириш ёки уларни қўлламаслик масалаларини кўриб чиқишда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва бошқа ахборот тизимларининг интеграцияси орқали фуқаронинг мулкий ҳолати ва ижтимоий аҳволи ҳақидаги ишончли маълумотлар билан танишиш;
•  судлар томонидан алимент миқдорини белгилашда туманлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақлари тўғрисида маълумотларни ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш.

•  2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига қуйидаги имкониятларни берувчи «Адолат» ахборот тизимлари комплекси жорий

Ya, [14.09.20 18:14]
этилади:
•  давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш;
•  суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш;
2022 йил 1 январдан бошлаб 
Судьялар олий кенгашига судьялар, судьялик лавозимларига номзодлар томонидан электрон мурожаат қилиш, суҳбат жараёнида бериладиган саволлар ва вазифаларни ахборот тизими ёрдамида автоматлаштирилган ҳолда танлаш;
Судьялар олий мактабига унинг расмий веб-сайти орқали ариза ва мурожаатларни йўллаш, профессор-ўқитувчилар ва тингловчиларнинг рейтинг кўрсаткичларини электрон тарзда шакллантириш, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тартибини ўрнатиш имконияти яратилади.
Том маънода, ушбу қарор билан амалга ошириладиган ўзгаришлар замирида фақат ва фақат инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд томонидан максимал ҳимоя қилиш тизимини янги, янада мукаммал босқичга кўтариш ётади.
Албатта, ушбу йирик ўзгаришлар ва ислоҳотлар яқин келажакда суд ҳокимиятининг чинакам мустақил орган сифатида мақомини оширишга, фуқароларнинг судларнинг очиқлиги ва шаффофлигига ишончини янада оширишга, судларнинг чинакам адолат қўрғонига айланишига бевосита хизмат қилади.

А. РАХИМОВ,
Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа 
туман суди раиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

РАҚАМЛАШТИРИШ – ОДИЛ СУДЛОВ САМАРАДОРЛИГИ ВОСИТАСИ

РАҚАМЛАШТИРИШ – ОДИЛ СУДЛОВ САМАРАДОРЛИГИ ВОСИТАСИ

Янгиликлар / Меъёрий хужжатлар сен 09, 2020
Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини

Президент карорлари сен 04, 2020
СУД ТИЗИМИДА КУТИЛАЁТГАН ЎЗГАРИШЛАР

СУД ТИЗИМИДА КУТИЛАЁТГАН ЎЗГАРИШЛАР

Янгиликлар июл 29, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .