/ / Қизилтепа – тарихнинг йўлдоши, Навоий – шеърият қуёши
Янгиликлар / Тадбирлар

Қизилтепа – тарихнинг йўлдоши, Навоий – шеърият қуёши

Янгиликлар / Тадбирлар
baxriddin
22
9 февраль... Биласизки, бу кунда буюк бобокалонимиз, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд топган. Шу билан бирга, 1935 йилнинг 9 февралида жонажон туманимиз – Қизилтепа ҳам ташкил топган. Бугун "Нафосат” маданият саройида тарихий сана муносабати билан "Қизилтепа – тарихнинг йўлдоши, Навоий – шеърият қуёши” байрам тадбири ташкиллаштирилди.
Тадбирнинг биринчи қисмида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р. Р. Худойбердиев сўзга чиқиб, ушбу қутлуғ сана билан муборакбод этиб, Навоий бобомизнинг ижоди, шунингдек, туманимизнинг бугуни, сўнгги йилларда унда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлари ҳақида сўзлади.
Қизилтепа – тарихнинг йўлдоши, Навоий – шеърият қуёши
Шундан сўнг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши бошқаруви раиси У. Н. Раҳмонов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини 85 ёшга тўлган туманимизнинг тарихи билан яқиндан таништирди. У. Раҳмоновнинг маърузасида туманнинг қандай ташкил топгани, йиллар давомида унда амалга оширилган ишларга алоҳида урғу берди. Маъруза билан бир вақтнинг ўзида иштирокчиларга туманимизнинг тарихий суратлари ҳам ҳавола қилиб борилди.
"Қизилтепам” номли қўшиқнинг куйланиши эса йиғилганларни янада тўлқинлантирди.
Қизилтепа – тарихнинг йўлдоши, Навоий – шеърият қуёши
Қизилтепа – тарихнинг йўлдоши, Навоий – шеърият қуёши
Тадбирнинг иккинчи қисмида Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати туман маданият бўлими ва 5-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида тайёрланган саҳна кўринишлари, ғазалхонлик ва куй-қўшиқлар барчага байрамона руҳ бағишлади. Саҳнада Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро, Гули каби тарихий шахсларнинг образлари гавдалантирилди.
Қизилтепа – тарихнинг йўлдоши, Навоий – шеърият қуёши
Қизилтепа – тарихнинг йўлдоши, Навоий – шеърият қуёши
Қизилтепа – тарихнинг йўлдоши, Навоий – шеърият қуёши
Тадбир сўнгида туман ҳокимлигининг"Telegram” мессенжеридаги расмий каналида ўтказилган "Қизилтепа тарихи билимдони” ва "Алишер Навоий ижоди билимдони” сўровномалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, шунингдек, тадбирда фаоллик кўрсатган ёшлар ҳам фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.
Қизилтепа – тарихнинг йўлдоши, Навоий – шеърият қуёши

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

БУГУН АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

БУГУН АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Фукароларга фев 09, 2020
III ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

III ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар фев 06, 2019
30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

Тадбирлар июн 29, 2019