/ / ЙИЛ САРҲИСОБИ. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАРГА БОЙ ЙИЛ
Янгиликлар / Хисоботлар

ЙИЛ САРҲИСОБИ. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАРГА БОЙ ЙИЛ

Янгиликлар / Хисоботлар
baxriddin
47

Туманда жами 43 та таълим муассасаси фаолият юритиб, шундан 41 та мактаб (шу жумладан, 2 таси ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар), 1 та "Баркамол авлод” болалар маркази мавжуд.

Таълим 2 тилда (41 та мактабда ўзбек, 1- ва 5-умумий ўрта таълим мактабида ўзбек ва рус тилида) олиб борилади.

2019/2020- ўқув йилида жами ўқувчилар сони 22 940 нафарни ташкил этмоқда.

ЙИЛ САРҲИСОБИ. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАРГА БОЙ ЙИЛ

Туманда жами 2856 нафар педагоглар фаолият олиб бораётган бўлиб, шундан 2710 нафари (94,9%) олий маълумотли, қолган 146 нафари (5,1%) ўрта махсус маълумотли педагоглардир.

- олий тоифали 82 нафар - 2,9%

- I тоифали 433 нафар – 15,5 %

- II тоифали 720 нафар – 25,2 %

- мутахассис 1611 нафар – 56,4 %

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг 2018 йил 17 декабрдаги 9-мҳ-сон ва Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 17 декабрдаги 14-мҳ-сонли қўшма қарори билан "Умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари” тасдиқланган.

Ушбу ҳужжатга асосан, 2019 йилдан бошлаб Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги аниқланди.

Унга кўра, тумандаги 2018/2019 ўқув йилида мавжуд 38 та умумтаълим муассасаларидан (умумий умумтаълим муассасалари сонига нисбатан 10%) 4 таси, яъни 1-, 14-, 15-, 26-умумий ўрта таълим муассасалари қуръа ташлаш йўли билан танланди ҳамда умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари рейтинг тизими асосида рейтинг ўтказилди.

Республика бўйича бу рейтингга 956 та умумтаълим муассасалари танланди.

Республикада туманимиздаги 1-умумий ўрта таълим мактаби 73,68 балл билан 40-ўрин, 14-умумий ўрта таълим мактаби 72,01 балл билан 60-ўрин, 26-умумий ўрта таълим мактаби 70,4 балл билан 75-ўрин, 15-умумий ўрта таълим мактаби 70,13 балл билан 80-ўринга сазовор бўлди.

Ушбу кўрсаткичлар орқали вилоят бўйича танлаб олинган 36 та умумтаълим муассасалари орасида 4 та умумий ўрта таълим мактаблари ҳам кучли 5 таликка сазовор бўлди. Вилоятда эса туманнинг рейтинг ўрни 1-ўринга кўтарилди, Республикада эса фахрли 5-ўрин.

Мамлакатимиз Президенти Ш. Ш. Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5муҳим ташаббус доирасида таълим муассасаларида 377 та тўгараклар ташкил этилиб, унда 6011 нафар ўқувчилар жалб этилди. Бундан ташқари, туман марказида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида фестиваллар ўтказилди.

"Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” акцияси доирасида таълим муассасаларининг собиқ битирувчиларитомонидан мактаб кутубхоналаригажами 7671 дона бадиий китоблар совға қилинди.

"Энг яхши китобхон ўқувчи” республика кўрик-танловининг вилоят босқичида тумандаги 39-ихтисослаштирилган мактаб-интернати 9-синф ўқувчиси Нусратуллаева Раъно фаол иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

"Ёшлар ва қонун” кўрик-танловининг туман босқичи якунига кўра 32-, 15-, 33-умумий ўрта таълим мактаб жамоалари фахрли ўринларга лойиқ деб топилди. 32-мактабнинг "Фемида” жамоаси вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб республика босқичида муносиб иштирок этди.

"Мен севган адабий қаҳрамон” республика иншолар кўрик-танловининг 2018 йил декабрь ойида ўтказилган босқичида 8-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Муқумова Гулчирой 1-ўринни, жорий йил июнь ойида ўтказилган "Мен севган адабий қахрамон” иншолар кўрик-танловининг республика босқичида эса 8-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Комилова Шахзода 2-ўринни эгалладилар.

"Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак аъзолари ўртасида "Ер куррасида тинчлик” расмлар танловида туман "Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак аъзоси Насуллаева Малика Ботир қизи вилоят босқичида 1-ўринни, республика босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Туманда «Ментал арифметика» бўйича "Интеллект” ўқув маркази ташкил этилган бўлиб, унда малакали ўқитувчилари иқтидорли ўқувчиларга машғулот олиб бормоқда. Машғулот натижасида ўқувчилар республика ва халқаро мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритмоқда. Жумладан: 5-умумий ўрта таълим мактаб 1-синф ўқувчиси Исломов Диёр Баҳодир ўғли «Ментал арифметика» бўйича ўтказилган халқаро мусобақаларда 2 карра фахрли 2-ўринга сазовор бўлди ва кумуш медаль соҳибига айланди. Шунингдек, 12-умумий ўрта таълим мактаб 2-синф ўқувчиси Ризоев Иброҳимжон Илҳомжон ўғли Тошкент шаҳрида ва шу йилнинг 15-18 июнь кунлари Қирғизистон давлатида «Ментал арифметика» бўйича ўтказилган халқаро мусобақаларда фахрли 3-ўринга сазовор бўлди ва бронза медали соҳибига айланди.

Ўтган ўқув йилида 1573 нафар ўқувчилар 11-синфни тугатиб 10 нафари олтин медаль, 7 нафари эса кумуш медаллар билан тақдирланишди.

"Билимлар беллашуви-2019” кўрик-танловида 5-8-синф ўқувчиларининг 44 нафари туманда ғолибликни қўлга киритди, 7-8-синф ўқувчиларининг 27 нафари вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. "Билимлар фестивали”нинг вилоят босқичи тумандаги 26-умумий ўрта таълим мактабида тантанали тарзда ташкил этилди ва барча иштирокчилар вилоят халқ таълими бошқармасининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Танловнинг туман босқичи якунига кўра, 2018 йил ўқувчиларнинг умумий ўртача бали туманда 86,2 балл бўлган бўлса, 2019 йилдаги ўртача балл 88,1 бални ташкил этди. Икки йиллик таҳлил шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг умумий ўртача балининг фарқи +1,9 балга ошганлигидан далолат беради.

9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Фан олимпиадаси-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичида иштирок этган 98 нафар ўқувчилардан 20 нафари фахрли 1-2-3-4-5-ўринларга сазовор бўлди (6 нафар 1-ўрин, 7 нафар 2-ўрин, 4 нафар 3-ўрин, 1 нафар 4-ўрин, 2 нафар 5-ўрин).

"Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичида иштирок этган 12 нафар фан ўқитувчиларидан 6 нафари совринли ўринларга сазовор бўлишди ва шундан 1 нафари республика босқичида фаол иштирок этди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиининг 30 йиллигига бағишлаб "Ўзбек тилим – ифтихорим” мавзусида 5-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган иншолар танловининг вилоят босқичида 17-умумий ўрта таълим мактаб 5-синф ўқувчиси Рахимова Ифорабону ва 14-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Рустамова Гулсанам вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 17-умумий ўрта таълим мактаб 5-синф ўқувчиси Рахимова Ифорабону танловнинг республика босқичида ҳам фахрли 1-ўринга сазовор бўлди.

Жорий йилнинг август ойида ўтказилган ўқитувчиларнинг вилоят анъанавий август анжуманида 2018-2019 ўқув йилида бир қатор ютуқларни қўлга киритган 8-умумий ўрта таълим мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Жумаева Шаҳло Луқмоновна, 15-умумий ўрта таълим мактаб биология фани ўқитувчиси Қўзиева Замира Зоировна, 39-айрам фанлар чуқур ўргатиладиган мактаб-интернатининг инглиз тили фани ўқитувчиси Носирова Наргиза Холмуродовналар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда компьютер жамланмаси билан тақдирланди.

ЙИЛ САРҲИСОБИ. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАРГА БОЙ ЙИЛ

1 октябрь "Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан тумандаги 39-айрим фанлар чуқур ўргатиладиган мактаб-интернатининг инглиз тили фани ўқитувчиси Носирова Наргиза Холмуродовна "Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

11-синф ўқувчиларининг билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовларини ўтказиш мақсадида халқ таълими бўлими ҳамда "ТESTOLOG-SERVIS” нодавлат таълим муассасаси билан шартнома тузилди. Шартномага биноан, тумандаги мавжуд 43 та таълим муассасаларининг 11-синф битувчилардан олий ўқув юртларига кириш йўналишлари бўйича сўровнома олинди ва 1390 нафар битирувчилар тест синовларида иштирок этиши маълум бўлди. Ҳозирда ушбу синовларга тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3907-сонли қарори негизида 2019 йил 1 январдан эътиборан ўқитувчиларнинг ойлик маош миқдори бўйича тоифалар орасидаги фарқ сезиларли даражада оширилди. Масалан: олий тоифали ўқитувчининг ойлик маош миқдори 2 млн. 501 минг сўмга етказилди.

Шу билан биргаликда, қарор ижроси доирасида халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга 20 йил муддатга, дастлабки бадали 10 фоиз бўлган ипотека кредити асосида туманимиздаги фидоий ва жонкуяр педагогларимиздан 57 нафари арзон уй-жойларнинг соҳиби бўлишди ҳамда 38 нафар педагоглар 2 йил муддатга фоизларсиз тўлов эвазига автомобилларга буюртмалар берилди. Уларнинг бир қисми эгаларига етказилди.

2018 йилда "Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича 8 та (4 та реконструкция, 4 та мукаммал таъмирлаш) таълим муассасаларида 17 млрд 507 млн. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги "Обод қишлоқ”, "Обод марказ” дастури ижроси бўйича эса 2019 йилда туманда реконструкция асосида 4-,5-,17-,21-,38-умумий ўрта таълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишларига 23,556 млрд.сўм маблағ ажратилди ва юқорида кўрсатилган таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари охирига етказилди.

ЙИЛ САРҲИСОБИ. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАРГА БОЙ ЙИЛ

Шунингдек, олий таълим муассасаларини битириб келган ёш мутахассисларга тажрибали ўқитувчиларни бириктирган ҳолда туманимиз таълим муассасаларида "Устоз-шогирд” тизимини йўлга қўйилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ БИЛИМДОНИ

ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ БИЛИМДОНИ

Тадбирлар дек 12, 2019
“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ

“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН

Тадбирлар окт 10, 2019

МАКТАБЛАРНИНГ МИЛЛИЙ РЕЙТИНГИ: ВИЛОЯТДА БИРИНЧИМИЗ!

Янгиликлар авг 30, 2019