/ / ЯНГИ ЙИЛ ТУҲФАСИ
Янгиликлар / Фукароларга

ЯНГИ ЙИЛ ТУҲФАСИ

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
11

Инсон қачон кўнгли тўлади? Қачонки, оиласи билан тинч-тотув яшаса ва албатта, ўзининг уйи бўлса. Сўнгги йилларда ҳар йили ўз уйига, уй бўлганда ҳам замонавий, барча қулайликлари мавжуд хонадонларга эга бўлаётган бахтли инсонлар сони ортиб бормоқда. Янги хонадонга кўчиб ўтиш ҳар бир оила учун катта бир туҳфа.

 
ЯНГИ ЙИЛ ТУҲФАСИ

Бугун куни Гумбаз МФЙда жойлашган Рўзибиён массивида уй-жойга эҳтиёжманд 22 оила ва жисмоний имконияти чекланган 3 нафар фуқарога замонавий типдаги 2 сотихли хонадонлар калитлари катта тантана билан топширилди. Шу куни янги йилни янги уйда бошлаш бахтига муяссар бўлганларнинг қувончи чексиз бўлди, албатта. Зокир Ибрагимов ва Нафосат Бобоқулова оиласи шундай бахтли оилалардан. Муҳаббат ва Чаросхон исмли шириндан шакар қизалоқлар тарбияланаётган бу оиланинг бошлиғи З. Ибрагимов севинчини ичига яширмади.

– Янги уйга кўчиб ўтиш гашти ўзгача экан. Яна унда янги йилнинг аввалиданоқ яшашни бошласанг, хонадон калити катта тантана билан, вилоят ва туман ҳокими, шу билан бирга,қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида топширилса, бундан катта бахт, қувонч борми? Бу кун мана шу бежирим ва шинам уйларга жойлашган ҳар бир оиланинг бутун умрга ёдида сақланадиган кунга айлангани шубҳасиз. Яна шуни айтишим мумкинки, йил бошидаги бу қувонч, завқ 2019 йилнинг оиламиз учун ҳар доимгидан-да мазмунлироқ ўтишини таъминлашига ишонаман, – деди у.

Бугун Рўзибиён массивига борар экансиз, баҳри дилингиз очилади. Бир хилда, қатор қилиб қурилган чиройли ва кўркам уйларни кўриб, ҳавасингиз келади. "Қани эди шу уйлардан бирида мен ҳам яшасам!", дейсиз ўзингизга беихтиёр. Аввалига, 2015 йилда 6 сотихли хонадонлар қурилган бу массивда 2017 йилдан айни кунларгача 44 та 2 сотихли замонавий уй-жойлар ўз эгаларига топширилди.

Ушбу массив жойлашган Гумбаз МФЙ раиси Улуғбек Ортиқов ҳам Рўзибиённи алоҳида тилга олади: – Маҳалламиз таркибидаги хонадон ва оилалар сони яна 25 тага кўпайгани қувонарли. Бу яна 25 та жамият таянчи дегани. Очиғи ушбу массивга келсам ўзимни шаҳарга келгандек ҳис қиламан. Қани эди маҳаллам ҳудудидаги барча хонадонлар мана шундай манзара акс эттирса, обод ва кўркам бўлса.

Мамлакатимизда, шу жумладан туманимизда ҳам обод манзиллар, бежи-рим масканлар ва халқнинг қувончига қувонч қўшаётган уй-жойлар кўпаяверсин.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

20 ЙИЛЛИК РАИС НИМА ДЕЙДИ?

--- авг 03, 2019
Рамазон ҳайити куни муносабати билан эҳтиёжмандларга уй-жойлар калитлари топширилди

Рамазон ҳайити куни муносабати билан

Янгиликлар июн 14, 2018
БАЙРАМ ОЛДИДАН ТАНТАНА

БАЙРАМ ОЛДИДАН ТАНТАНА

Тадбирлар авг 21, 2017