/ / ҚАРОР ВА ИЖРО. ПИЛЛАЧИЛИКДАГИ СЎНГГИ 2 ЙИЛ
Янгиликлар / Фукароларга

ҚАРОР ВА ИЖРО. ПИЛЛАЧИЛИКДАГИ СЎНГГИ 2 ЙИЛ

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
10

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 29 мартида мамлакатимиз Президенти томонидан "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланган эди. Қарорда пиллачилик тармоғи ишчилари ва тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначиларни қонун ҳужжатларида тасдиқланган тўлиқ бир мавсум ишланган даврлари уларга пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий тармоқлар рўйхатига киритилиши белгиланган эди. Хўш, бу самарали имкониятдан неча нафар тумандошимиз баҳраманд бўлишди? Бу савол билан "Қизилтепа туман Агропилла" МЧЖ раҳбари О. Ҳамроевга мурожаат қилдим.

ҚАРОР ВА ИЖРО. ПИЛЛАЧИЛИКДАГИ СЎНГГИ 2 ЙИЛ

2017 йилда 2662 нафар, 2018 йилда эса 2266 нафар тумандошимиз пилла парва-ришлаб, 1 йил меҳнат стажига эга бўлишган экан. Бу имтиёз асосида ўтган икки йил давомида 82 нафар фуқаро пенсия стажига етмаган йилларини тўлдиришган.

2018 йил 4 декабрь куни эса соҳа ривожи учун яна бир муҳим қарор имзоланди. Гап Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳақида кетмоқда.

Қарорда аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадларини ошириш мақсадида пиллачилик тармоғи ташкилотлари томонидан ер эгаларига (аҳоли хонадонларига) 50 бошдан 90 кунлик парранда ва тут кўчатлари шартнома асосида бепул етказиб бериш тўғрисидаги таклифлар маъқулланган. Шу билан бирга 2019-2021 йилларда пиллачилик тармоғи ташкилотлари томонидан ипак қуртини парваришлаш иншоотларини қуришнинг мақсадли прогноз параметрлари тасдиқланиши белгиланган. Туманда бу борада олиб борилаётган ишлар сизни қизиқтираётган бўлиши табиий.

2018 йилда "Қизилтепа туман Агропилла" МЧЖ ихтиёрига 306,1 гектар тутзор ўтказилган эди. Ўша йилда Бўлакработ МФЙ ҳудудидан 6,61 гектар майдон ажратилиб, янгидан тутзор ва ипак қурти боқиш маскани (қуртхона) барпо этилиб, фойдаланишга топширилган эди. Ундан 2- ва 3-мавсумда фойдаланилиб, 30 га яқин иш ўрни яратилганди. Умуман олганда, йил давомида 15 гектар янги тутзорлар барпо этилиб, 379 мингдан ортиқ тут кўчати ўтқазилганди. Бу йилги режалардаги сонлар ўтган йилгига нисбатан анчагина кўп. Масалан, жорий йилда 30 гектарда янги тутзорлар барпо этиладиган бўлиб, уларнинг 15,7 гектари Бўстон ва Маликобод маҳаллалари ҳудудида бўлади. Ўтқазилиши режалаштирилаётган тут кўчатлари сони ҳам анчагина: баҳорда 2 миллион 560 минг туп, кузда эса 1 миллион 280 минг туп.

Мамлакатимиз Президентининг "Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил давомида 710 та хонадонга 50 бошдан, жами 35500 бош парранда ва 200 тупдан, жами 142000 туп тут кўчатлари шартнома асосида бепул етказиб берилади. Кейинги йилларда хонадонлар қамрови ўсиб боравериши кўзланган. Шу билан бирга 5 та ипак қуртини парваришлаш иншоотлари (Ғоридевон ва Хожа Ҳасан ҳудудида 2 тадан, Бўстон ҳудудида 1 та) қурилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ушбу йилда ипак қурти парвариши аввалги йиллардан фарқли равишда 4 мавсумда ташкиллаштирилади. Маълумотларга кўра, бу йил 4395 қути ипак қурти парваришланиб, ундан 241 тонна пилла олиниши режалаштирилган.


ҚАРОР ВА ИЖРО. ПИЛЛАЧИЛИКДАГИ СЎНГГИ 2 ЙИЛ

қарор билан жорий йилдан бошлаб "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг пилла ҳосили учун контрактация шартномаларида белгиланган миқдорлардан ортиқча пилла топширилганида, 5 кг. гача ортиқча пилла ҳосили харид нархига нисбатан 15 фоиз, 5 кг. дан юқори бўлган қисмига – 25 фоиз миқдорда устама тизими жорий этиладиган бўлди.

Шу билан бирга, жорий йилдан бошлаб ҳар йили Халқаро ипакчилик форуми ҳамда "Ипак ва мода" халқаро ипакчилик кўргазмаси ҳам ўтказилади.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан

Президент фармонлари июн 18, 2019
Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Ш.Набиевнинг 2016 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари юзасидан ҳисоботи

Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Ш.Набиевнинг 2016

Махаллий кенгаш / Хисоботлар фев 01, 2017
2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

Хисоботлар фев 02, 2015