/ / “Ёш тадбиркор – юртга мададкор”
Янгиликлар

“Ёш тадбиркор – юртга мададкор”

Янгиликлар
rustamjon
1340

 Жорий йилнинг 23-28 октабр кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги "Камолот ёшлар оромгоҳи”да "Ёш тадбиркор–юртга мададкор” лойиҳасининг республика босқичи ва лойиҳа доирасидаги ўқув-оромгоҳ ташкил этилди.
2008 йилдан буён ўтказилаётган ушбу лойиҳада 40 минг нафардан зиёд ёш тадбиркорлар иштирок этди. Лойиҳанинг 2015 йилги 1-босқичи (танловга аризалар қабул қилиш) апрел-июн ойлари давомида ўтказилди.
 Ўқув оромгоҳи давомида иштирокчиларга малакали мутахассис-тренерлар, тижорат банклари ва ҳамкор ташкилотларнинг малакали мутахассислари жалб қилиниб, иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда тадбиркорликнинг оид турли йўналишларига оид мавзуларда амалий машғулотлар, ўқув-семинарлар ташкил қилинди. Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими "Ёшлар ижод саройи”да бўлиб ўтди.
 Шунингдек, танлов иштирокчилари "Қишлоқда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш”, "Энг яхши инновацион лойиҳа”, "Энг кўп иш ўрни яратган ёш тадбиркор”, "Ижтимоий тадбиркорликка йўналтирилган лойиҳа”, "Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа” номинациялари бўйича тақдирланди.
 Қувонарлиси шундаки, Қизилтепа туманидан "Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш" бизнес лойиҳаси бўйича Ғиёсов Муроджон Абдувохидович ҳамда "Ҳайкалтарошлик" бизнес лойиҳаси бўйича Бўтаева Ирода Олимжоновна Республика босқичи ғолиблари бўлишди.
  Шунингдек, Республика босқичида муваффақиятли иштирок этиб жорий этилган "Энг кўп иш ўрни яратган ёш тадбиркор" номинацияси ғолиби – Исаева Дилафруз Ҳакимовна, Қизилтепа тумани, (Каштачилик)

“Ёш тадбиркор – юртга мададкор”“Ёш тадбиркор – юртга мададкор”

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ёшлар фестивали доирасида Ҳарбий қисмда учрашув

Ёшлар фестивали доирасида Ҳарбий қисмда учрашув

Тадбирлар апр 12, 2016
Оромгоҳлар мавсуми бошланди

Оромгоҳлар мавсуми бошланди

Эълонлар / Тадбирлар июн 04, 2015
Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни

Интерактив хизматлар дек 15, 2014