/ / "ЁШЛАР ДАФТАРИ" ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАCИЗ?
Янгиликлар

"ЁШЛАР ДАФТАРИ" ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАCИЗ?

Янгиликлар
baxriddin
1
182
 "ЁШЛАР ДАФТАРИ" ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАCИЗ?

Бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсати – давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимини амалга ошириб келмоқда. Шундай чора-тадбирлардан бири бу ишсиз ёшлар учун ишлаб чиқилган "Ёшлар дафтари"дир.

1. "Ёшлар дафтари" нима? "Ёшлар дафтари" – бу ҳар бир сектор ҳудуди кесимида истиқомат қилаётган, 18 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган ишсиз ёшларнинг манзилли рўйхати қайд этиладиган электрон дастур.

2. "Ёшлар дафтари"ни ким юритади? "Ёшлар дафтари"ни сектор котиби ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи юритади.

3. "Ёшлар дафтари"га кимлар киритилади? "Ёшлар дафтари"га ёши, жинси, касбга лаёқати бўйича: битирувчи ёшлар, ҳозирда ишсиз бўлган ёшлар, ишга муҳтож ногирон ёшлар, хориждан қайтган ёшлар, ЖИЭМдан озод этилган ёшлар, ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар киритилади.

4. "Ёшлар дафтари"га киритиладиган оилаларни ким шакллантиради? Сектор раҳбари томонидан ишчи гуруҳи билан биргаликда маҳаллалар кесимида ишсиз ёшлар хатловдан ўтказилади ва "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинади. Бунда, таълим муассасалари ўз битирувчиларини, Маҳалла ва Ёшлар агентлиги ишсиз ёшларни, ИИБ хориждан қайтган ва ЖИЭМдан озод этилган ёшларни аниқлашга кўмаклашади.

5. Шаклланган рўйхатни ким "Ёшлар дафтари"га киритишга рухсат беради? Хатлов натижасида секторлар кесимида шакллантирилган рўйхатлар секторлар котиби ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан махсус дастурга ("Ёшлар дафтари"га) киритилади.

"Ёшлар дафтари"га ёши, жинси, касбга лаёқати бўйича қуйидаги мезонлар асосида киритилади:

умумий ўрта таълим ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари;

расман иш билан банд бўлмаган, ишсиз ёшлар;

имконияти чекланган, бироқ меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшлар;

коронавирус пандемияси сабабли қўлланилган карантин чоралари натижасида ўзининг иш ўрни ва даромад манбаини йўқотган фуқаролар, жумладан четдан қайтган ёш меҳнат мухожирлари;

жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган ишсиз ёшлар;

муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган, бироқ иш билан банд бўлмаган ёшлар;

оиланинг ўзгалар қарамоғига муҳтож кексаларига ғамхўрлик қилаётган ёшлар.

Абдували АСАДОВ,

туман адлия бўлими бошлиғи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"АЁЛЛАР ДАФТАРИ" НИМА, УНГА КИМЛАР КИРИТИЛДИ?

Янгиликлар мар 29, 2021
ТУМАНДА ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ МАКТАБ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

ТУМАНДА ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ МАКТАБ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Янгиликлар мар 23, 2021
192 ТА ИШЧИ ГУРУҲ ТУЗИЛДИ

192 ТА ИШЧИ ГУРУҲ ТУЗИЛДИ

Янгиликлар окт 19, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .