
Савол: – 5 кунлик иш хафтасида ишлайдиганлар учун таътил қандай ҳисобланади?
Жавоб: – Йиллик меҳнат таътиллар муддатини ҳисоблашда Меҳнат кодексининг 139-моддасига риоя этиш керак бўлади.
Бунга кўра, таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади.
Яъни, бу умумий талаб ҳисобланиб, беш кунлик иш хафтаси бўйича ишлаётган ходимлар учун ҳам, олти кунлик иш хафтаси бўйича ишлаётган ходимлар учун ҳам бирдик тегишли.
Бу қоида Сиз ишлаётган ва 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган ташкилотга ҳам тегишли демоқчиман. Таътиллар ҳисобланганда шанба куни ҳам қўшиб ҳисобланади, якшанба куни эса ҳисобланмайди.
Бундан ташқари, МКнинг 131-моддасида кўрсатилган ва ишланмайдиган байрам кунлари ҳам йиллик таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди. Яъни, таътил муддатини белгилашда ана шу ишланмайдиган кун тўғри келиб қолса, "сакраб ўтилади”.
Саволга туман Адлия бўлими бошлиғи А. АСАДОВ жавоб берди
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.