Хабарингиз бор, мамлакатимиз бўйлаб «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!» шиори остида ўтказилаётган "Ватанпарварлик ойлиги” доирасида бир қатор тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Қизилтепа туман ўқув спорт-техника клуби ҳамкорлигида тумандаги 7532 «Е» ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.
Тадбирда туман манавият ва марифат бўлими рахбари Н.Кенжаев, туман мудофаа бўлими бошлиғи А.Сирожиддинов, туман ахборот-кутубхонаси маркази ходимлари Ю.Ҳасанова, М.Ҳамроева, 7532 "Е” ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёш аскарлар ва туман халқ таълими тасарруфидаги мактаблар ўқувчиларидан 250 нафари иштирок этишди.
Тадбир Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси талабларидан келиб чиқиб ташкил этилиб, ёшларга ҳарбийлар ҳаёти яқиндан таништирилди, ўқувчилар томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърлар айтилди, қўшиқлар куйланди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.