/ / ДОЛЗАРБ МАВЗУ/ КАМБАҒАЛЛИК ЧЕКИНАДИ
Янгиликлар / Хисоботлар

ДОЛЗАРБ МАВЗУ/ КАМБАҒАЛЛИК ЧЕКИНАДИ

Янгиликлар / Хисоботлар
baxriddin
1
112
ДОЛЗАРБ МАВЗУ/ КАМБАҒАЛЛИК ЧЕКИНАДИ

Йил бошида муҳтарам Президентимиз мамлакатимиз тарихида биринчи марта камбағалликни қисқартириш масаласини қўйиб, уни ҳал этиш йўл-йўриқларини ҳам белгилаб бердилар. Ана шу асосда йил бошидан тумандаги секторларда "Камбағалликни қисқартириш штаби” ташкил этилди. Бу штаблар аъзолари, депутатлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари билан биргаликда туман ҳудудидаги камбағал, эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити ўрганилиб, 19минг 26 нафар аъзолари бўлган 4290 та оила "Темир дафтар”га киритилди.

Камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика бюджетидан 4 миллиард 382 миллион сўм ажратилди ва эҳтиёжманд аҳолига тарқатилди. Жумладан: "темир дафтар”даги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга Президентимиз тегишли қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан "Қурбон ҳайити” айёми арафасида 893 та оилага 673,9 млн. сўм, 2282 та оиланинг 10013 та аъзоларига 220 минг сўмдан жами 2 млрд. 202 млн. сўм, 1609 та оиланинг 16 ёшга тўлмаган 3012 нафар болаларига мактаб ўқув қуроллари ҳамда кийим-кечаклар харид қилиш учун жами 1 млрд. 506 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Синовли кунларда саховатпеша тумандошларимиз ҳам четда туришгани йўқ. Улар ҳам эҳтиёжманд тумандошларимизга ёрдам қўлларини чўзиб, хайрли ва савобли ишларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатишди.

"Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ҳам "Темир дафтар”га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида саховатпеша тадбиркорларимиз ҳамда сахий фуқароларимиз томонидан 169 та оилага 248 млн. 600 минг сўмлик йирик ва майда шохли моллар, 2870 та оилага 315 млн. 175 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 138 та оилага 16 млн. 680 минг сўмлик дори-дармон, 25 та оилага 10 млн. 480 минг сўмлик парранда тарқатилди. 52 та оиланинг 2 млн. 80 минг сўмлик коммунал тўловлардан қарздорлиги қоплаб берилди, 557 та оилаларга 355 млн. 161 минг сўм нақд пул берилди ва 191 та оилаларга 631 млн. 463 минг сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилди. Шу билан бирга, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 95 та оилага 635 млн. 550 минг сўмлик субсидия (бепул) асосида иссиқхоналар қуриб берилди.

Туман "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил қилинган "Саховат ва кўмак” жамғармасига бугунгача 2,6 млрд. сўм миқдорида (жумладан маҳаллий бюджет даромадлар режасининг орттирилган қисмидан 769 млн. сўм ҳомийлик) маблағлари келиб тушган бўлиб, маблағлар муҳтож оилаларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. Натижада бутун жаҳонни ларзага келтирган пандемия асоратлари туманимиз аҳолиси томонидан енгиб, ортиқча талофотсиз ўтилди.

Бу борадаги ишларимизни янги йилда янада изчил давом эттиришни режалаштирганмиз. Биринчи навбатда аҳолини иш билан таъминлаш бош вазифамиз сифатида қайд этилади. Ҳимояга муҳтож тумандошларимизни зарурий воситалар билан таъминлаш ҳам доимий эътиборимизда бўлади.

 

Насриддин ҲАЙИТОВ,

туман ҳокимининг 1-ўринбосари.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛМОҚДА

БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛМОҚДА

Янгиликлар сен 16, 2020

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТУМАН

Янгиликлар июн 21, 2020
4000 НАФАРДАН ОРТИҚ ОИЛАГА КЎМАК БЕРИЛДИ

4000 НАФАРДАН ОРТИҚ ОИЛАГА КЎМАК БЕРИЛДИ

Янгиликлар / Тадбирлар апр 28, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .