/ / БИЛАСИЗМИ?
Янгиликлар / Фукароларга / Президент карорлари

БИЛАСИЗМИ?

Янгиликлар / Фукароларга / Президент карорлари
baxriddin
1
140
БИЛАСИЗМИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарори билан тасдиқланган Рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш учун статистик кўрсаткичлар асосида баҳоланадиган қуйидаги 8 та устувор йўналиш белгиланган:

иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик;

меҳнат бозори самарадорлиги;

ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти ва сифати;

инфратузилмадан фойдаланиш имконияти ва унинг ривожланганлиги;

иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификация қилинганлиги;

ишбилармонлик муҳити сифати ва тадбиркорликни ривожлантириш;

молиявий мустақиллик, банк-молия соҳасининг ривожланиши;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги.

Йўналишлар асосида белгиланган кўрсаткичлар

1. Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари

Истеъмол нархлари индекси

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана товар айланмаси ҳажми

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган марказлашмаган инвестициялар ҳажми

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий экспорт ҳажми

2. Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари

Аҳоли бандлиги даражаси

Хотин-қизларнинг бандлиги даражаси

Вақтинча ишлаш учун хорижга кетганларнинг иқтисодий фаол аҳолининг умумий сонидаги улуши

Меҳнат унумдорлиги

Меҳнат бозорининг кескинлик даражаси

 

3. Ижтимоий соҳадаги хизматларнинг ҳаммабоплиги ва сифат кўрсаткичлари

Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси

Умумтаълим мактабларининг юкламаси (смена)

Умумтаълим мактабларининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси

Шифокорлар билан таъминланганлик

Аҳолининг касалхона койкалари билан таъминланганлик даражаси

Тез тиббий ёрдамдан фойдаланиш имконияти

Аҳолининг бирламчи касалликка чалиниши

Оналар ўлими

Болалар ўлими

 

4. Инфратузилманинг ривожланиши ва ҳаммабоплиги кўрсаткичлари

1 та яшовчига тўғри келадиган аҳолининг уй-жой билан таъминланганлиги

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги

Автомобиль йўллариузунлиги

Марказлашган оқава сув тизимига уланганлик

 

 

5. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари

Саноат ишлаб чиқаришининг экспортга йўналтирилганлиги

Аҳоли жон бошига истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми

Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларини жорий этиш даражаси

 

6. Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари

Хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлик

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони

Тадбиркорлик субъектларининг яшаб қолиши

Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги

Янги тадбиркорлик субъектларининг ўсиши

Кичик бизнесда янги иш ўринлари яратиш

 

 

7. Банк-молия соҳасининг молиявий мустақиллиги ва ривожланиш кўрсаткичлари

Аҳоли жон бошига маҳаллий бюджет даромадлари

Ҳисобланган солиқ тўловларини йиғиш даражаси

Банклардаги аҳоли омонатлари ҳажми

Тижорат банкларида муаммоли кредитларнинг улуши

 

 

8. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари

Такрорий мурожаатлар сони

Қаноатлантирилган мурожаатлар улуши

Маҳаллий ҳокимият органлари сайтларининг оммавийлиги даражаси.

 

Ушбу қарор ижроси ва юқоридаги рейтинг кўрсаткичлар ҳар чоракда Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши сессияларида муҳокама қилиб борилади.

 

Тумандошларимиз ва ушбу кўрсаткичлар учун масъул бўлган корхона, ташкилот раҳбарларидан кўрсаткичларни доимий равишда яхшилаб боришда фаоллик кўрсатишларини сўраймиз.

Туман ҳокимлиги

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ БОШҚАРУВ АППАРАТИНИНГ ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ (Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари  бўйича биринчи ўринбосари)

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ БОШҚАРУВ АППАРАТИНИНГ ВАЗИФАЛАР

Xокимият / Рахбарият апр 30, 2020
ТУМАННИНГ 2019 ЙИЛДАГИ ЧАКАНА САВДО АЙЛАНМАСИ СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРДА

ТУМАННИНГ 2019 ЙИЛДАГИ ЧАКАНА САВДО АЙЛАНМАСИ СТАТИСТИК

Янгиликлар янв 17, 2020
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ 56-СЕССИЯСИДА ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ РАИСИ ТАНЗИЛА НАРБАЕВА ИШТИРОК ЭТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН

Янгиликлар сен 05, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .