/ / / ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИКНОМАСИ
Расмий табриклар / Тадбиркорларга / Фукароларга

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИКНОМАСИ

Расмий табриклар / Тадбиркорларга / Фукароларга
baxriddin
0
78


ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИКНОМАСИАзиз ва қадрли тумандошлар!

Авваламбор Сизларни қадимий ва улуғ байрамимиз – Наврўзи олам билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Бу йилги қутлуғ айёмни давлатимиз раҳбариШавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида янгиланаётган Ўзбекистонимизда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида, "Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!" деган бош ғоя мужассамлигида кутиб ол-моқдамиз.

Шу билан бирга муҳтарам Юртбошимиз жорий йилнинг 24 январдаги Олий Мажлисга мурожаатномаларида жонажон Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қуяётганлиги, эришган натижаларимиз тарихга айланиб бораётганлиги, олдимизда янгидан янги ўзгаришларни амалга ошириш бў-йича улкан вазифалар ва имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Шу билан бирга 2020 йил ва келгуси 5 йилда мамлакатимизни тараққий эттириш бўйича, устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб бердилар.

Қадрли тумандошлар!

Ўтган бир йил мобайнида туманимизда кенг кўламда бунёдкорлик, қурилиш ҳамда ободончилик ишлари амалга оширилди. "Обод қишлоқ" ҳамда "Обод маҳалла" дастури асосида Кулолон, Шейхон ва Ғойибон маҳаллаларида маҳалла фуқаролар йиғинларининг маъмурий бинолари, мактабгача таълим ташкилотлари бунёд этилди, мавжуд ижтимоий объектлар замонавий кўринишда таъмирланди.

Ёшларнинг таълим олиши сифати ва самарадорлигини янада ошириш, уларнинг етук кадрлар бўлиб етишишини таъминлаш мақсадида 4-, 5-, 17-, 21-, 38-умумий ўрта таълим мактаблари биноси мукаммал таъмирланиб, қўшимча янги бинолар қурилди.

Оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга эътибор янада кучайтирилди. 2019 йил бошида туманда бу соҳа билан шуғулланувчилар 1006 тани ташкил қилган бўлса, йил охирига келиб 1942 тага етди.

"Қизилтепа деҳқон бозорлари" масъулияти чекланган жамият ҳузуридаги эски бозор ўрнига янгиси ишга туширилиб, 59 та янги замонавий савдо дўконлари қурилиб фойдаланишга топширилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчилар учун ҳам шароит яхшиланди.

"Намунали туман" дастури доирасидаги юмушлар ҳам қизғин бормоқда.

"Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да ҳам бу ишлар давом этади. 2- ҳамда 31-сонли мактабгача таълим ташкилотлари қайта қурилади. Туман мактабгача таълим бўлими ҳам замонавий бинога эга бўлади. Дастур доирасида жорий йилда туманимизда жами 152 миллиард сўмлик 69 та лойиҳа амалга оши-рилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг кунгабоқар мойи ишлаб чиқариш заводи; 2,6 миллион АҚШ доллари қийматидаги мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш заводи, Кулолон маҳалласи ҳудудидаги 500 иш ўринли, Ванғози ва Ғойибон маҳаллалари ҳудудларидаги 100 иш ўринли тикув фаб-рикалари, замонавий иссиқхоналар, музлатгичли сиғимлар ва чорвачилик комплекслари шулар жумласидан. Янги ташкил этилаётган тўқимачилик ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ишга туширилиши натижасида 1000 дан ортиқ тумандошимиз иш билан таъминланади. Бу борада ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ишлари ҳам йўлга қўйилмоқда.

Дастурга асосан жорий йилда туманнинг Фурқат номли маҳалласида жойлашган "Бунёдкор" массивида 24 хонадонли 4 та кўп қаватли уй-жой қурилади ва 96 нафар оила янги уй-жой билан таъминланади. Шунингдек, хусусий секторлар томонидан йил давомида 5 та кўп қаватли уйлар қурилиб, 172 та оила ўз хонадонига эга бўлади.

Азиз тумандошлар!

Баҳор – яшариш ва яратиш фасли. Бугун барчамизнинг кўз ўнгимизда миришкор деҳқон ва фермерларимиз катта ниятлар билан янги меҳнат мавсумини бошлашмоқда. Пахта ва ғаллачилик, пиллачилик, чорвачилик ва бошқа соҳаларда туб бурилишлар ясаш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Барчамизнинг ниятимиз, истагимиз битта: йилимиз қутлуғ келиб, ҳосилимиз мўл бўлсин. Токи ҳар бир бободеҳқон меҳнатидан барака топсин.

Ҳурматли тумандошлар!

Маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича яратилган янги тизимда изчил иш олиб борилиши йиллар давомида йиғилган муаммоларнинг ечимини топишига хизмат қилади, албатта. Бу борада ҳудудларда оила-вий китобхонликни намунали ташкил этиш, ички туризмни ривожлантириш, оилаларда азалий қадриятларимизни тиклаш, айни вақтда томорқа экин ерларидан самарали фойдаланиш ҳам Сиз-у бизнинг асосий вазифаларимиздан.

Амалга ошириладиган ишлар ниҳоятда кўп ва уларнинг бажарилишида масъулият билан, ишга чин дилдан ёндошиб, ватанпарварлик кўрсатган ҳолда олға қадам ташлашни даврнинг ўзи талаб этмоқда.

Азиз тумандошлар!

Барчамиз учун жуда ҳам қадрли байрам – Наврўзимиз – Янги йилимиз муборак бўлсин! Ушбу байрам туманимиздаги ҳар бир хонадонга бахт-у саодат, қут-барака, тинчлик ва тотувлик олиб келишини тилай-ман. Эзгу амалларнинг ижобатида ҳаммага омад ҳамда туманимиз шуҳратини ошириш, барча жабҳада ютуқларни кўпайтиришда Сиз, азиз тумандошларимизга куч-қувват, аҳиллик, ҳамкорлик ва мустаҳкам ирода тилайман.

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКНОМАСИ

Расмий табриклар / Фукароларга янв 01, 2020
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ

Расмий табриклар / Фукароларга мар 21, 2019
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ  ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Расмий табриклар сен 01, 2019