/ / / ЯНГИ ЙИЛ – ЯНГИ РЕЖАЛАР, ЯНГИ МАРРАЛАР
Мажлислар

ЯНГИ ЙИЛ – ЯНГИ РЕЖАЛАР, ЯНГИ МАРРАЛАР

Мажлислар
baxriddin
0
48

Бугун туман ҳокими Ш. Ш. Набиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан 2019 йилнинг 31 декабрь куни ўтказилган йиғилишда берилган кўрсатма ва топшириқлар юзасидан олдимизда турган долзарб вазифалар бўйича тумандаги корхона, муассаса, ташкилот раҳбарлари ва туманимиз фаоллари билан йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимиз мадҳияси жаранги билан бошланган

ЯНГИ ЙИЛ – ЯНГИ РЕЖАЛАР, ЯНГИ МАРРАЛАР 

мазкур йиғилиш аввалида Ш. Набиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан 2019 йилнинг 31 декабрь куни ўтказилган йиғилишга тўхталар экан, "Давлатимиз раҳбари бугун эришилган натижалар ҳали марра эмаслиги, олдимизда аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини ошириш, имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш учун 2020 йил биз, раҳбарлар учун синов йили бўлишини таъкидладилар ва барча сохаларда олдимизда турган вазифаларни бирма-бир белгилаб бердилар.

Йиғилишда белгиланган топшириқларни тўлиқ ва сифатли амалга ошириш учун барча раҳбарлар ўз тизимида пастга тушиб, ходимлар ва ресурсларни максимал даражада сафарбар қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу нуқтаи назардан, барча тоифадаги раҳбарлар ўзига юклатилган вазифаларни қайтадан кўриб чиқиши, халқнинг ичига кириб бориши, уларнинг талаб истакларини тушушниб етиши ва шу асосда ишларни йўлга қўйиши шарт, деб ўйлайман”, – дея таъкидлади.

ЯНГИ ЙИЛ – ЯНГИ РЕЖАЛАР, ЯНГИ МАРРАЛАР

Йиғилиш давомида 2019 йилда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган хато ва камчиликлар борасида тўхталиб, жорий йилда уларни бартараф этиш чоралари кўрилиши лозимлиги таъкидланди ва ҳар бир соҳа вакилларига ўша соҳа ривожини таъминлаш билан боғлиқ бўлган тегишлича топшириқ ва вазифалар берилди.

ЯНГИ ЙИЛ – ЯНГИ РЕЖАЛАР, ЯНГИ МАРРАЛАР

– 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қатор ютуқларга эришган бўлсак-да, ишимизда кўплаб хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйдик. Ўтган йил тарихда қолди. Ушбу тарихдан тегишли хулоса чиқариб, 2020 йилда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб қолмаслигимиз керак.

ЯНГИ ЙИЛ – ЯНГИ РЕЖАЛАР, ЯНГИ МАРРАЛАР 

2020 йилда Сиз ва бизлардан меҳнат, машаққат талаб қилади. Халқни рози қилишимиз асосий вазифаларимиздан бўлади.

Келинглар, юртбошимиз айтганларидек, Қизилтепа туманини Республикада энг намунали туманга айлантириш борасида бор куч-ғайратимизни сафарбар этайлик, – деди туман ҳокими йиғилиш сўнгида.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҲАР БИР ТАДБИРКОРГА – КЎМАКДОШ, ЕЛКАДОШ ВА МАДАДКОРМИЗ

ҲАР БИР ТАДБИРКОРГА – КЎМАКДОШ, ЕЛКАДОШ ВА МАДАДКОРМИЗ

Мажлислар / Тадбиркорларга / Тадбирлар ноя 19, 2019
ҚУЛАЙ ВА ЖОЗИБАДОР БИЗНЕС МУҲИТИ – ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

ҚУЛАЙ ВА ЖОЗИБАДОР БИЗНЕС МУҲИТИ – ТАДБИРКОРЛИК

Янгиликлар мар 14, 2019

ДАСТУР ИЖРОСИ ЙЎЛИДА

Мажлислар / Фукароларга / Тадбирлар / Давлат дастурлари июн 12, 2019