/ / / Маънавий-маърифий, маданий тадбирлар
Мажлислар / Тадбирлар / Мероприятия

Маънавий-маърифий, маданий тадбирлар

Мажлислар / Тадбирлар / Мероприятия
rustamjon
1715
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигини бағишлаб туманда муносиб кутиб олиш ва Ватанимизда истиқлол йилларида эришилган улкан ютуқлар, натижалар моҳиятини аҳоли ўртасида тарғибот–ташвиқот қилиш, мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўзгаришларда муносиб ҳисса қўшиш, мамлакатимизда турли соҳаларда ва тармоқларда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида аҳолини фаол иштирокини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги ПҚ-2371-сонли қарорини  кенг аҳоли қатламлари ўртасида  тарғиб этиш мақсадида туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, туман бош имом хатиби ҳамда туман "Маънавият тарғиботчилари” билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Жумладан:
2015 йил 5 август куни Бўстон қфй ҳудудидаги Хомработ, Тавоис, Ғойибон маҳалла фуқаролар йиғинларида, 5 август куни Ванғози қфй ҳудудидаги Ванғози, Тошмачит маҳаллаларида, шунингдек 6 август куни Оқмачит, Башир, Тожикон, Ҳафқориён, Пахтаобод, ҳамда Маданият маҳалла фуқаролар йиғинларида, 7 август куни Оқ-олтин қфй ҳудудидаги Милтиқчи, Оқсоч, Айрончи мфй ларда 7 август куни Зарметан қфй ҳудудидаги Шейхон, Азизобод, Зарметан, Работ, Варозун ҳамда Арабхона мфй лар  кенг аҳоли қатламларини жалб этган ҳолда "Мустақиллик – энг улуғ неъмат”, "Энг катта бойлигимиз – тинчлик ва барқарорлик”, "Озод ва обод Ватанда бахтли яшаш – ўз қўлимизда”, "Ватаним, халқим деб ўтганлар ҳеч қачон унитилмайди” каби мавзуларда давра суҳбатлари, маънавий-маданий тадбирлар ташкил этилган. Ташкил этилган тадбирлар давомида ҳамкор ташкилотлар вакиллари Мустақиллигимизнинг беқиёс маъно-мазмуни, қадр-қимматини, истиқлол юртимизда яшаётган миллати, тили ва динидан қатъий назар барча инсонларни эркин ва озод ҳаёт қуриш йўлида бирлаштирадиган эзгу ишларга сафарбар этадиган буюк ҳаётбахш куч экани, шу ўтган давр мобайнида халқимиз мураккаб ва машаққатли йўлни босиб ўтганлиги, турли синов ва қийинчиликларга қарамасдан ҳал қилувчи тарихий вазиятларда бирлашиб, бир мушт билан майдонга чиқгани, ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъят ва матонати, юксак инсоний фазилатларини намоён этишга эришганини чуқур таҳлиллар орқали ҳамда мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият қуриш жараёни изчил ва босқичма-босқич амалга оширилаётгани, машҳур беш тамойилга асосланган, дунёда "ўзбек модели” сифатида тан олинган миллий тараққиёт йўлимиз ўзини ҳар томонлама оқлангани ҳақида ҳамда 2015 йил 9 май "Хотира ва қардлаш куни” муносабати билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хотира майдонида оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервьюсида, мамлакатимизда маънавий-мафкуравий ишларни янада жонлантириш борасидаги энг муҳим вазифа ва дастурий йўналишларни белгилаб  берганлиги билан бир қаторда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган- ўтганларга ҳурмат бажо келтириш, кекса авлодни қадрлаш, улардан ибрат олиш, мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, мудҳиш уруш азоб-уқубатларининг такрорланишига йўл қўймаслик, жамоатчиликни, айниқса ёшлар онгида фашизм, миллатчилик каби иллатларга нафрат туйғусини кучайтириш, кечаги тарихдан тўғри хулоса чиқариш, атрофимиздаги нотинч аҳволдан хабардор бўлиб, шукуроналик, дахлдорлик туйғуси билан яшаш, одамларнинг маънавий дунёсини келажакка  ишонч туйғусини ошириш ва давлат томонидан ёш авлод тарбиясига бериладиган эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш каби масалалар юзасидан фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.   
Ушбу ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар давомида "Мустақил Ўзбекистон: юксалиш босқичлари” номли видеолавҳа намойиш этилди. 
Тадбирлар сўнгида туман Марказий Маданият уйи ижодкорларининг концерт дастури ҳам ташкил этилди.
Ўтказилган тадбирлардан лавҳалар:
Маънавий-маърифий, маданий тадбирларМаънавий-маърифий, маданий тадбирларМаънавий-маърифий, маданий тадбирларМаънавий-маърифий, маданий тадбирларМаънавий-маърифий, маданий тадбирларМаънавий-маърифий, маданий тадбирларМаънавий-маърифий, маданий тадбирларМаънавий-маърифий, маданий тадбирлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"Тинчлик ва барқарорлик буюк неъмат"

Мажлислар авг 19, 2015
Учрашувлар бўлиб ўтди

Учрашувлар бўлиб ўтди

Янгиликлар / Тадбирлар авг 20, 2015
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Президент карорлари / Указы Президента июл 20, 2015