/ / Туман ҳокими ва ўринбосарларининг вазифалар тақсимоти
Xокимият

Туман ҳокими ва ўринбосарларининг вазифалар тақсимоти

Xокимият
admin
2251
Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар
т а қ с и м о т и 
 
1. Туман ҳокими
 Туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради.
Туманни ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиради ва унинг бозор тамойилларига асосланган замонавий йўналишларини ҳаётга кенг жорий этиш ҳамда ислоҳотларни чуқурлаштиришга раҳбарлик қилади. 
Халқ фаровонлигини оширишнинг зарур чора-тадбирларини белгилайди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор, фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари ижросини ташкил этади.
Қонунийлик, ҳуқуқ-тарғибот, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар, шунингдек бошқа фавқулодда вазиятларда тегишли ишларни ташкил этади.
Республика ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради.
Кадрларни танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш ишига раҳбарликни амалга оширади. 
Фуқароларни қабул қилишни, улардан келиб тушган ариза, шикоят ва таклифларни қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда мурожаатларни тегишли бўлимлар томонидан кўриб чиқилишини ташкил этади.
Туман ижроия ҳокимияти органларининг структураси ва штатларини вилоят ҳокими билан келишилган ҳолда тегишли халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгилайди ва ўзгартиради.
Вилоят ҳокими билан келишилган ҳолда туман ҳокими биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда уларни тегишли халқ депутатлари Кенгашлари тасдиғига тақдим этади.
Ислохотларни чуқурлаштириш йўлида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишни таъминлайди.
Туманда қишлоқ хўжалик корхоналари ишини мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш, жойларда хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш ва шу соҳада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиради.
Қишлоқ ижтимоий инфраструктурасини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириб, чорвачиликда ислохотларни такомиллаштириш, шахсий фермер ва деҳқон хўжаликлари манфаатларини ҳимоялаш, қишлоқ аҳолисини хизмат кўрсатиш сохаларини ривожлантириш ва улар учун қўшимча иш жойлари яратиш, қайта ишлаш корхоналари ташкил қилиш масалаларини назоратга олади.
Қишлоқ хўжалигида ердан, сувдан фойдаланиш, ирригация, мелиорация масалалари, деҳқончилик маданиятини яхшилаш, илғор техника ҳамда технологияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш, уруғчилик ва наслчилик ишларини ривожлантиришга алохида эътибор беради.
Қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, ветеринария хизмати кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириб, табиий офатлар ва экстремал ҳолатларда уларни бартараф этиш бўйича тезкор тадбирларни амалга оширади.
Ҳудудда жиноятчиликка қарши кураш, қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштиради, йўналтиради ва ҳудудлар бўйича тахлил қилади.
Ҳокимликда тузилган тегишли комиссиялар ишларига раҳбарлик қилади.
Туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, мутахассислари иш фаолиятини умумий тарзда мувофиқлаштириб, назорат қилиб боради.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида бошқа  ваколатларни ҳам амалга оширади.
 
2. Туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар. коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари.
 
Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий дастурни ишлаб чиқади. Бунда тизимлардаги диспропорцияларни ўз вақтида топиш ва бартараф этишга, ишлаб чиқаришнинг пасайиши, сотилмай қолган махсулотларнинг кўпайиш сабабларини тахлил этишга мўлжалланган рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, истеъмол бозорини махсулот билан тўлдиришга ва корхоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишга, ўзаро ҳисоб-китобларни мувофиқлаштиришга асосий эътиборни қаратади.
Туманда саноатни ва истеъмол моллари мажмуини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади. Саноат ва иккиламчи ресурсларни, қора ва рангли металл чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш, саноат чиқитларини муомалага қайтаришни ташкил қилади.
Туманда кичик, ўрта ва қўшма корхоналарни ривожлантириш учун хорижий сармояни жалб этиш масалаларини диққат марказида тутади. 
Тасарруфдаги корхоналарда уларнинг ижобий махсулот-пул балансига ўтказилиши бўйича аниқ схемани ишлаб чиқади ва амалга оширади. 
Сохада тадбиркорликни ва инфраструктурани ривожлантиришни мувофиқлаштиради.
Умумиқтисодий муаммоларни ҳал этишда, махсулот, хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш, уларни тақсимлашда корхоналарни, бошқа мулк шаклига утказишда ва сохасига таълуқли масалаларда ҳокимнинг мазкур йўналишлар бўйича ўринбосарлари билан ҳамкорлик қилади.
Капитал қурилиш, транспорт, сув хўжалиги, автойўллар бўйича минтақавий дастурларни ишлаб чиқади. 
Туман ҳудудида қувурлар қурилишини ривожлантириш дастурини ҳамда уларни жойлаштириш схемасини ишлаб чиқади. 
Идоравий бўлинмаларнинг иқтисодий барқарорлиги, уларнинг бозор талабларига жавоб берадиган янгича бошқарув усулларига ўтказишга эътибор беради. 
Уй-жой шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш, мактаб, тиббиёт ва бошқа ижтимоий маиший объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш масалаларини назорат қилади. 
Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа тармоқлардаги объектларнинг ахволини тахлил қилади, таклифлар киритади.
Аҳолининг кундалик ҳаёти билан боғлиқ бўлган алоқа, почта хизмати, транспорт корхоналарининг аниқ ва бир маромда ишлашини таъминлашга кўмаклашади.
Майдонларни кўкаламзорлаштириш, меъморий ансамблларнинг яхлитлигига эътибор берган ҳолда туман меъморларини мувофиқлаштирувчи маркази ишини ташкил этади ва йўналтириб боради. 
Кўзда тутилмаган объектларнинг қурилишига йўл қўймаслик чораларини белгилайди.
Ўзига беркитилган сохалар бўйича кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш билан доимий шуғулланади уларни жой жойига қўйиш бўйича туман ҳокимлигининг тасдиқланган тартибига асосан таклифлар бериб боради ва кадрлар захирасини яратади.
Ўзбекистан Республикаси Президенти Фармонлари, Ҳукумат ва мазкур сохага оид бошқа юқори органлар қарорларининг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Талофотлардан қутқариш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишга раҳбарлик қилади. Техник бошқариш тизимлари, хабардор қилиш ва алоқа бошқарув нуқталарини ташкил этиш ҳамда доимий тайёр ҳолатда бўлишини таъминлашда иштирок этади.
Туман ҳудудидаги ер ости бойликлари, табиий ресурсларидан фойдаланиш масалаларини назорат қилади ва ушбу масалаларни ҳал этишда ер тузиш хизматлари билан ҳамкорлик қилади.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига беркитилган корхоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган ва сохасига таълуқли бошқа қарорларнинг бажарилишини ҳамда уларни назоратини ташкил қилади.
Мулкчилик шаклидан қатий назар ўз сохасига тегишли барча ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.
Туман ҳокими йўқлигида унинг ваколатларини бажаради, қарор ва фармойишлар қабул қилади.
Бўлим ходимларини кундалик ишларини белгилаб беради ва уларни иш фаолияти мувофиқлаштириб назорат қилиб боради.
Сохавий йўналишидаги тегишли комиссиялар ишларига раҳбарлик қилади.
 
3. Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари 
 
Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатидан келиб чиққан ҳолда туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг қисқа муддатли ва истиқболни белгилаш минтақавий концепциясини, йирик иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, меҳнат ресурсларидан, ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш, иқтисодий вазиятни соғломлаштириш мақсадли дастурини ишлаб чиқади. Бунда ички ва ташқи бозорнинг маркетинг тадқиқотлари механизмини ишлаб чиқишга эътибор беради, шунингдек сохаларни рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш йўлларини аниқлайди.
Тумандаги барча сохаларга тегишли корхоналарнинг муомаладаги маблағлари ҳолатини тахлил этади, соҳалар бўйича ижобий махсулот-пул балансига эришиш йўлларини излаган ҳолда уларнинг кредитор-дебитор қарзлари бўйича мониторинг олиб боради.
Туман ҳудудида рақобатбардош, хорижга сотишга мўлжалланган махсулотлар ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта қўшма корхоналар яратишга аҳоли жамғармаларини маҳаллий ва хорижий банкларнинг, тижорат тизимларининг, тадбиркорларнинг сармояларини жалб этиш масаласига асосий эътиборни қаратади. 
Банклар фаолиятини назорат қилади, статистик ҳисоботларни ишончли ва ўз вақтида сифатли тайёрланиши бўйича чоралар кўради.
Умумиқтисодий масалаларни ҳал этишда туман ҳокимининг тегишли сохалар бўйича бўлимлари билан ҳамкорлик қилади.
Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа тармоқлар фаолиятини тахлил қилиб, мувофиқлаштириб боради.
Савдо ташкилотлари ва бозор фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг ҳудудий ривожланиш истиқболларини белгилайди.
Туман ҳокимлигининг ушбу масалалар бўйича шуғулланувчи ходимлар ишини мувофиқлаштиради ва назоратини олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, ҳукумат қарорлари, вилоят ва туман ҳокимларининг сохага тегишли қарорларини бажариш учун шахсан масъулдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Ҳукумат қарорларидан келиб чиққан ҳолда ўрта махсус ўқув юртлари фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради, уларнинг моддий техника базасини ривожлантириш минтақа дастурини ишлаб чиқади, халқ хўжалигига зарур кадрлар тайёрлаш, ёш авлод тарбияси ва таълим ҳамда соғлиқни сақлашда ислохотларни амалга оширишга алохида эътибор қаратади.
Халқ депуптатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.
Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислохотлар амалга оширилишини ташкил этиш, уларнинг мониторингини амалга ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий изчиллик билан амалга оширилишини таъминлаш, туман ҳокимлиги бўлимларининг ижтимоий-иқтисодий ислохотларни амалга ошириш сохасидаги фаолиятини ҳамда ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислохотларнинг боришини тахлил қилиш, мунтазам равишда вилоят,туман ҳокимияти раҳбариятига ахборот бериб туриш, бу юзасидан бўлимларда тайёрланган қарор лойиҳари ва хужжатларини кўриб чиқиш.
Муҳим ижтимоий ва иқтисодий муаммоларнинг мақсадли дастурини тахлил қилиши ва эксперт бахоланишини таъминлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилади.
Комплекс тахлил қилиш ва умумлаштириш асосида макро-даражада, шунингдек тармоқ ва ҳудудлар бўйича ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ахволини акс этирувчи тахлилий материалларни тайёрлайди.
Қисқа муддатли даврда макроиқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар, ҳамда ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларга мўлжалланган иқтисодий ислохотлар стратегиясининг вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Бўлимга юкланган вазифалар доирасида бошқармалар, идоралар, уюшмалар, бўлимлар ҳудудий бошқарув органларидан жойларда ижтимоий-иқтисодий ислохотларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини тахлил қилишга, шунингдек, уларнинг бажарилиши бўйича тезкор ва статистика ахборотини сўраб олади.
Идоралар ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий бошқарув органларининг туман экспорт салохиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
Туман иқтисодиёт, статистика бўлимлари билан биргаликда товарлар экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.
Экспорт махсулотлари миқдорини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича потенциал имкониятларни тахлил қилиш ва чора тадбирларни амалга оширади.
Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштиришга доир таклифлар тайёрлаш, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар айрим турлари импортнинг ўрнини қоплаш тармоқ дастурларини шакллантиришга доир ишларни ташкил этади, 
Ишлаб чиқаришниниг маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг амага оширилиши устидан мониторинг олиб боради.
Туманда қулай инвестиция муҳитни ахволини тахлил қилиш ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.  
Хорижий инвесторлар билан инвестиция шарномаларини тузилиши ва уларнинг шартларига ҳамда энг муҳим лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослаш параметрларига риоя қилиниши мониторингини амалга оширади.  
Потенциал инвесторларни туман инвестиция муҳити тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради.
Хорижий кредитлар ва бевосита инвестиция дастурлари ҳамда устивор лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва руёбга чиқаради. 
Идоралар ва маҳаллий бошқарув органларига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этишда ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашади.
Туман ҳокими ҳамда унинг биринчи ўринбосари  йўқлигида унинг ваколатларини бажаради, қарор ва фармойишлар қабул қилади.
Бўлим ходимларини кундалик ишларини белгилаб беради ва уларни иш фаолияти мувофиқлаштириб назорат қилиб боради.
Сохавий йўналишидаги тегишли комиссиялар ишларига раҳбарлик қилади.
 
4. Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси
 
Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2004 йил 25 майдаги ПФ–3434-сонли Фармони асосида хотин-қизлар билан ишлаш масалаларини ташкил этиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш масалаларини ҳал этишга кенг жалб қилиш, давлат ва ижтимоий бошқарувдаги иштирокини фаоллаштириш, оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратади ва қуйидаги муҳим вазифаларни амалга оширади
Оналик ва болаликни ижтимоий ҳимояланишини янада яхшилаш, ногирон болалар ва аёлларнинг тиббий, ижтимоий ва меҳнат реаблитациясига эътиборни кучайтириш ҳамда уни туманнинг ҳар бир маҳалласи, қишлоғи ва барча оилаларига кириб боришини таъминлаш;
оналар ва болалар ўлими даражаси ва миқдорини камайтириш чора-тадбирларини белгилаш ва жойларда бу нохуш ахволнинг олдини олишни таъминлашга эришиш;
оилада хотин-қизларнинг шу жумладан боғча, мактаб ёшидаги қизларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш йўлларини такомиллаштириш;
хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва уларни тадбиркорлик ҳамда ишбилармонлик фаолиятига кенг жалб этиш;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида оилаларнинг мустахкамлигини таъминлаш тизимини барпо этиш, қизларни оила қуришга, турмушга тайёрлаш;
соғлом экологик муҳит яратиш замирида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш;
-маънавий ва жисмоний соғлом, комил инсонни шакллантриш ишларини амалга оширади.
қишлоқ фуқаролар йиғинларининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосарларининг ишини мувофиқлаштиради ва назоратини олиб боради.
Ногиронлар, кўзи ожизлар жамиятлари, ногирон болаларга ёрдам кўрсатувчи жамғармалар фаолиятини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади. Бунда уларнинг асосий йўналишлари бўлган моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш масалаларига эътибор қаратади. 
Туман касаба уюшмалари Кенгаши ва унинг жойлардаги ташкилотлари, инсонпарварлик ёрдамлари маблағларини тақсимлаш ишларини назорат қилади. 
Мулкчилик шаклидан қатъий назар ўз соҳасига тегишли барча ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу соҳага тегишли Фармонлар, ҳукумат, вилоят ва туман ҳокими қарорларининг бажарилишини ташкил қилади.
Бўлим ходимларини кундалик ишларини белгилаб беради ва уларни иш фаолияти мувофиқлаштириб назорат қилиб боради.
Сохавий йўналишидаги ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш комиссиясига раҳбарлик қилади.

 

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 25 сессияси қарори

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 25 сессияси

Махаллий кенгаш / Меъёрий хужжатлар фев 01, 2017
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва

Президент фармонлари фев 11, 2015
Хоким карори

Хоким карори

Меъёрий хужжатлар фев 28, 2014