/ / / ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ 3 ЁШДА
Туман ташкилотлари / Янгиликлар

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ 3 ЁШДА

Туман ташкилотлари / Янгиликлар
baxriddin
0
177

Кенг, ёруғ, шинам, замонавий бир сўз билан айтганда, барча шарт-шароитларга эга бинода бугун давлат хизматлари маркази мижозларини қабул қилмоқда.

Бундан 3 йил аввал туман ҳокимлиги биносида иш бошлаган Давлат хизматлари маркази илгари тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ҳамда "Ягона дарча" маркази сифатида тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш, қайта руйхатдан ўтказиш ва тугатиш билан шуғулланган.

Давлат хизматлари маркази ташкил этилган дастлабки йилда бу ерда мижозларга 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатилар эди. 2018 йилда ушбу хизмат турлари 100 га, 2019 йилда 120 га, 2020 йилда эса 140 га яқинлашди. Шу билан бирга,мурожаатлар сони ҳам ортиб, 2018 йил 1 декабрь ҳолатида 24093 та, 2019 йилнинг худди шу даврида 54503 та, жорий йилнинг 1 декабрига қадар эса 31602 та мурожаат қабул қилинган.

Шунингдек, ўтган 3 йилда 2006 нафар юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, уларнинг 174 нафари фермер хўжалиги, 5 нафари қўшма корхона, қолганлари кичик бизнес субъектларини ташкил этишган.

– Марказимизда 8 нафар ходим мижозларга хизмат кўрсатмоқда, – деди марказ фаолияти билан таништирар экан унинг раҳбари Шаҳобиддин Ҳайдаров. – Давлат хизматлари кўрсатишнинг 8 тамойили бўлиб, улар: мурожаатчи доимо ҳақдир, давлат хизматлари кўрсатишда энг муҳими – профессионаллик, тинглаш, тушуниб етиш ва ёрдам бериш, мурожаатчининг вақтини тежаш, очиқлик ва қулайлик, хушмуомалалилик ва самимийлик, давлат хизматини кўрсатиш учун шахсан жавобгарлик, мамнуният ва шараф билан инсонларга ёрдам беришдир. Мен ходимларимдан доимо мана шу тамойилларга амал қилишларини сўрайман.

У ерда бўлган пайтингизда буларнинг гувоҳи бўласиз. Эшикдан кираверишда ҳар бир мижозни марказ ходими кутиб олади, унга хушмуомалалик билан рақами ёзилган чиптани тақдим этади. Электрон навбат эса экранда намоён бўлиб, қайси ходимга учраш кераклиги ҳақида белги беради. Бу ерда навбатни кутиш чоғида зерикиб қолмаслик учун кутубхона, кафе, болалар майдончаси мавжуд.

Шунингдек, бинодан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, савдо-саноат палатаси, туман адлия бўлими, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги, электрон аукцион хизмат кўрсатиш бурчаги ҳамда тиббиёт хонаси ўрин олган.

Хуллас, мана шундай замонавий бино, сифатли хизмат кўрсатиш мижозларнинг ҳам вақтини тежамоқда, ҳам кайфиятини кўтармоқда.

Шу билан бирга,туманимизнинг чекка ҳудудларидаги аҳолининг вақти ҳамда маблағини тежаш мақсадида марказнинг филиаллари Тошработ ҳудуди ҳамда Консурун маҳалласида ҳам иш бошлади. Тошработ ҳудудида аҳоли сони кўплиги ҳисобга олиниб, душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума кунлари хизмат кўрсатилмоқда.

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ 3 ЁШДАДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ 3 ЁШДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЯНГИ БИНО АҲОЛИГА ЯНАДА КЎПРОҚ ҚУЛАЙЛИК ЯРАТАДИ, ТУМАН МАРКАЗИГА ЭСА ЯНАДА ЧИРОЙ ҚЎШДИ

ЯНГИ БИНО АҲОЛИГА ЯНАДА КЎПРОҚ ҚУЛАЙЛИК

Туман ташкилотлари / Фотолавхалар / Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга окт 10, 2020

"БАНК ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ" ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга янв 08, 2020
БИР ЧОРАКДА 1 242 507 874 СЎМ!

БИР ЧОРАКДА 1 242 507 874 СЎМ!

Янгиликлар / "Ягона дарча" маркази / Хисоботлар июл 17, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .