/ / ТАДБИРКОР – ЭЛГА МАДАДКОР ВАРОЗУНЛИКЛАР ФАОЛИЯТИГА НАЗАР
Туман хакида / Тадбиркорларга

ТАДБИРКОР – ЭЛГА МАДАДКОР ВАРОЗУНЛИКЛАР ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

Туман хакида / Тадбиркорларга
baxriddin
23

Бугун мамлакатимиздаги фуқароларнинг аксарияти тадбиркорликни йўлга қўйиш билан банд. Бу учун юртимизда етарли шарт-шароитлар, имтиёзлар мавжудки, ўз ишини юргизиб, оиласи даромадини ошириш, аҳолини ўз маҳсулоти билан таъминлашни ният қилганлар улардан оқилона фойдаланишмоқда.

Яқинда Варозун маҳалласида бўлиб, маҳалланинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Майсара Жумаева билан тадбиркорликнинг турли йўналишларида фаолият кўрсатаётган фуқаро-лар ҳузурида бўлдим.

Озода Раҳимова бир неча йиллардан буён тадбиркорлик билан шуғулланишни ният қилган, аммо қайси йўналишда иш бошлашга ҳайрон эди. Ўйлаб-ўйлаб, сўннги йилларда мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилаётган йўналиш – мактабгача таълим вариантида тўхтади. Бу тўхтамга келишда унинг болаларга бўлган муҳаббати ҳам муҳим роль ўйнади. Натижада 13 июнь куни унинг мудиралигидаги "Настарин" оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади. Бу биринчи шундай муассаса бўлди. Муассасага маҳалланинг турли қишлоқларидан 25 нафар ўғил-қизлар келиб, Нафиса Гадоевава Гулзода Исоқовадан таълим олишмоқда. Ҳозирча ўзини ва яна 2 кишини иш билан таъминлаган О. Раҳимова яна икки иш ўрни яратиш ниятида.

Маҳалладаги Шокир Бақоевга тегишли хонадонга борар экансиз, сизни нон иси ўзига мафтун этади. Ёқимли бу ис Шокир аканинг ўғли – Шаҳзод Акрамов ёпаётган нонлардан таралади.

ТАДБИРКОР – ЭЛГА МАДАДКОР ВАРОЗУНЛИКЛАР ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

 

Ш. Акрамов ўрта-махсус таълимни тугатгач, Бухоро шаҳрида Шермат Ўриновга шогирд тушиб, новвойчиликда имкониятларини синовдан ўтказди. 5 йил давомида тажриба тўплаган шогирд 2015 йилдан бошлаб уйда нон пишира бошлади. Унга оила аъзолари: Шокир Бақоев (отаси), Маҳлиё Эгамова (онаси) ва Нигора Розиқова (турмуш ўртоғи) яқин кўмакчи.

– Байрамларда ҳамма дам олса, бизда айнан ўша кунларда иш янада кўпаяди, – дейди Ш. Акрамов. Бир кунда ўртача 350-360 та нон ёпаман. Уларни дўкон ва ошхоналарга тарқатамиз. Даромаду фойда ҳам яхши. Энг асосийси, мен ёпган нонларни еган маҳалладошларимнинг дуосини олиш, уларга маҳсулотимнинг манзур келиши.

Новвойнинг ҳозирда 1 ўғли ва 1 қизи ўсиб келмоқда. Қаҳрамонимиз кун келиб фарзандларига ҳам новвойликни ўргатиш нияти борлигини, ҳунарли инсон хор бўлмаслигини айтди.

Маҳалла биноси жойлашган манзилда Шоҳсанам Шарипова (суратда шогирди билан)

 ТАДБИРКОР – ЭЛГА МАДАДКОР ВАРОЗУНЛИКЛАР ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

тикувчилик ишлари билан банд. У 2012 йилда зардўзлик билан шуғулланган, кейинчалик чеварликнинг бошқа йўналишларини ҳам ўзлаштириш мақсадида турли ўқув курсларига қатнаган. Натижада бугун унинг қўлидан патдўзлик, тикувчилик, зардўзлик каби ишлар келади. Тикиш ишларида қўл келадиган 2 машинаси мавжуд Ш. Шарипова 2017 йилда банк кредити асосида яна иккита машина олиб, фаолиятини кенгайтирди. Бугун у маҳалладаги тикувчиликка қизиқиши бор, шу соҳада фаолият юритишни ният қилган хотин-қизларга бу соҳанинг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда ва бу билан хотин-қизларнинг ҳунарли бўлишида ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Хуллас, барча маҳаллаларда бўлгани каби Варозунда ҳам аҳолини тадбиркорликка йўналтириш ишлари давом этмоқда. Муҳими бу ишларни ҳар бир оила тўғри тушуниши ва ундан имкон қадар самарали фойдаланиши даркор. Шунда оила фаровонлиги ва дастурхон тўкинлиги таъминланади.

Алишер УМЕДОВ

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"Обод қишлоқ" дастури ижроси

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга сен 10, 2018

"TOSHRABOT TEXTILE" иш бошлади

Янгиликлар / Фукароларга дек 23, 2017
ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар мар 07, 2015