/ / География ва табиати
Туман хакида

География ва табиати

Туман хакида
admin
0
3869
1

География  ва табиати

Туман ҳудуди Зарафшон водийсининг жануби-ғарбидаги камбар текисликда Қизилтепа ва Офтобачи платолари орасида, Ҳазора дараси бўйлаб кетган Зарафшон дарёсининг икки қирғоқ ҳавзаси, Шоҳруд ва Абу Муслим шоҳариқлари орасидаги ҳудудларда жойлашган. Шимолдан туман ҳудудига Қизилқумнинг кичик бир қисми кириб келган. Воҳа Зарафшоннинг чап соҳили бўйлаб Маликчўл, Қизилтепа, Қуйимозор адирлари, шарқдан ва жанубдан Қарноб чўли билан туташган. Бу унинг иқлимига катта таъсир қилади. Ҳарорати кескин ўзгаради. Ёзи жазирама иссиқ бўлиб, тез-тез гармсел эсади. Июль ойида ўртача ҳарорат 28,3º, баъзан 44ºга ҳам етади. Январь ойида ўртача ҳарорат – 0 – 4º, баъзан – 24 – 30º бўлади. Ўртача ёғингарчилик йилига 177 мм. Вегетация даври 212 кун.

 

География  ва табиати География  ва табиати

 

Туман тупроқлари оч бўз, ўтлоқи бўз, қумоқ бўз. Ёввойи ўсимликлардан қамиш, рўвак, буғдойиқ, шўражриқ, кампирсон, итгунафша, сувранг, волғул ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, қуён, чиябўри, жайрон, ёввойи чўчқа, жайра; қушлардан сўфитўрғай, чумчуқ, чуғурчиқ, зарғалдоқ, қирғовул, лойхўрак, ўрдак; судралиб юрувчилардан ҳар хил илонлар ва калтакесаклар, тошбақа, эчкемар; кемирувчилардан кўрсичқон, қумсичқон, типратикан, калламуш кўп. Умуман олганда туман табиати жуда бой ва ранг-баранг, деҳқончилик ҳамда чорвачилик учун қулай.         

Қизилтепа тумани 1962 йил 24 декабрда яна Ғиждувон туманига қўшилган. 1970 йил 7 декабрда Қизилтепа тумани қайтадан ташкил этилган. Қизилтепа тумани ҳудуди шимолдан Конимех, Навбаҳор туманлари, шимоли-шарқдан Кармана тумани, шарқдан Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари, жанубдан Бухоро вилоятининг Когон тумани, ғарбдан Бухоро, Вобкент ва Ғиждувон туманлари билан чегарадош. Қизилтепа туманининг майдони 2,2 минг км2, аҳолиси 132.087 киши (2011). Туманда 1 шаҳар (Қизилтепа), 8та қишлоқ фуқаролар йиғини (Арабон, Бўстон, Ванғози, Ғардиён, Зармитан, Оқолтин, Хожа Ҳасан, Янгиҳаёт) бор. Маркази – Қизилтепа шаҳри. Қизилтепа шаҳри аҳолиси – 12.222 киши (2011).

 

Шундай қилиб, ҳозирги Қизилтепа тумани ҳудуди ХХ аср давомида кўплаб ўзгаришларга учради. Минтақада кескин сиёсий жараёнларнинг юз бериши, турли ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ушбу ҳудуднинг маъмурий бўлинишига ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳларни кўриш (1)

Шарҳлар - 1

  1. Косимов Муроджон Истамович

    Жонажон Юртимиз Кизилтепа шахримизга куз тегмасин Кундан кунга гуллаб яшнаверсин хамиша бор булинглар азиз тумандошлар!

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Республикаси Президент сайловини ўтказувчи сайлов участкаларини тузиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президент сайловини ўтказувчи

Эълонлар / Янгиликлар янв 30, 2015
“Ўлкашунослик” музейи

“Ўлкашунослик” музейи

Туман хакида фев 25, 2014
Қизилтепа тумани тарихи

Қизилтепа тумани тарихи

Туман хакида фев 23, 2014