/ / ХОЖА АЖВАНДИ НАБИ МАШВАРАТ ЗИЁРАТГОҲИ
Туман хакида / Янгиликлар

ХОЖА АЖВАНДИ НАБИ МАШВАРАТ ЗИЁРАТГОҲИ

Туман хакида / Янгиликлар
baxriddin
1
72
ХОЖА  АЖВАНДИ  НАБИ  МАШВАРАТ ЗИЁРАТГОҲИ
Бу зиёратгоҳ шу номдаги қишлоқ ҳудида жойлашган. Ҳозир бу ерда 5,52 гектарли қабристон, мақбара, унда узунлиги 7,5 метр, эни 2,6 метр, баландлиги 1,4 метр бўлган сағана; 12х10 метр юзали мақбаранинг кунботар томонида масжид, мақбара ва масжид ўртасида қудуқ мавжуд.
Бу зиёратгоҳ хақида Садриддин Салим Бухорий ва Самад Азимов ҳаммуаллифлигидаги "Ҳазрат Боязид Бастомий ёки Навоий вилояти зиёратгоҳлари” китобида  шундай  жумлалар бор: "Мақомати шоҳи Нақшбанд”  Ҳазрат Баҳоуддин тилларидан келтирилган нақлда Хожа Аҳмад Ажфарний (?) мозори деб аталади. Баҳоуддин Нақшбанд бу ерга бир неча бор келганлар. Бугунги кунда хожа Аҳмад Ажбандий мозори аслида Хожа Аҳмад Ажфарний мозори бўлган. Халқ оғзаки нутқи таъсирида Ажфарний Ажбандийга ўзгарган. Шу жиҳатдан валиюллоҳ Хожа Аҳмад ажинабандлик билан шуғулланганлар деган халқ оғзидаги  ривоятга унча асос йўққа ўхшайди”  (155-бет, ўша китоб).
Маҳаллий аҳоли орасида бу жой Хожа Ажванди Наби Машварат деб юритилади. Қадимда бу жойда Наврўз,  Ийди Рамазон ва Қурбон ҳайитлари зўр тантана билан нишонланган.
Собиқ шўро тузуми даврида кўп тарихий зиёратгоҳлар қатори Хожа Ажванди Наби Машварат зиёратгоҳига бориш ҳам ман қилинган, бу жойда байрамларнинг ўтиши тақиқланган эди. Борган кишилар турли баҳоналар билан жазоланарди. Қўрқув туфайли одамлар қабристонга ҳам чиқмай қолганди. Мустақилликдан кейин айрончилик  Файзулла Явқочдиев  мақбарани таъмирлади: пахса деворлари атрофига пардозланган пишиқ ғишт тердирди. Яна бир айрончилик Саттор бобо Жумаев ҳомийларга бош бўлиб, пешайвонли масжид қурдирди. Қабристон атрофи 1989 йилда ўша вақтдаги "Меҳнат-роҳат”, "Москва” ва "Деҳқонобод” хўжаликлари маблағлари ҳисобидан темир панжаралар билан ўралди. Кейин ободончилик бошқармаси томонидан пишиқ ғиштли девор билан ўралди. Дарвоза қурилди. Шарқу ғарбдаги йўлга асфальт ётқизилди.  2001 йилда Хожа Ажванди Наби Машварат жомеъ масжиди рўйхатдан ўтказилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

РЕЖАЛАРИМИЗ КЎП,– дейди халқ депутатлари туман

Депутат ва матбуот июл 28, 2020
ШАҲРИВАЙРОН ЗИЁРАТГОҲИ

ШАҲРИВАЙРОН ЗИЁРАТГОҲИ

Туман хакида / Янгиликлар июн 09, 2020
ОҚМАЧИТДА МУҚАДДАС ДАРГОҲ

ОҚМАЧИТДА МУҚАДДАС ДАРГОҲ

Янгиликлар янв 18, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .