/ / “ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ
Тадбирлар

“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ

Тадбирлар
baxriddin
51

Бугун туман марказидаги "Нафосат” маданият саройида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳудудий босқичлар ғолиблари: 1-умумий ўрта таълим мактабининг "Мегасмайл”, 5-умумий ўрта таълим мактабининг "Зукколар”, 18-умумий ўрта таълим мактабининг "Зукко билимдонлар”, 26-умумий ўрта таълим мактабининг "Бек”, 32-умумий ўрта таълим мактабининг "Шоввозлар” ва 33-умумий ўрта таълим мактабининг "Шов-шув” жамоалари кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун беллашишди.

“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ
“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ

"Беш карра беш йигирма беш” танишув шарти, "Зукко, зийрак ўқувчи” савол-жавоб шарти ва "Бизда ҳаммаси 5” қувноқ чиқиш шартларида ўзларининг маҳоратларини намойиш қилган ўқувчилар уларнинг чиқишларини томоша қилиш учун келган мухлисларни хурсанд қилишди.

Танлов якунида 5-умумий ўрта таълим мактабининг "Зукколар” жамоаси 3-ўринни, 26-умумий ўрта таълим мактабининг "Бек” жамоаси 2-ўринни ва 32-умумий ўрта таълим мактабининг "Шоввозлар" жамоаси 1-ўринни эгаллади.

“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ

Доимий комиссиялар / Фукароларга / Тадбирлар сен 17, 2019
ВАРРАКЛАР САЙЛИ – УДУМЛАРИМИЗ РАМЗИ

ВАРРАКЛАР САЙЛИ – УДУМЛАРИМИЗ РАМЗИ

Тадбирлар апр 10, 2019
САНИТАР ПОСТЛАР ТАНЛОВИ

САНИТАР ПОСТЛАР ТАНЛОВИ

Тадбирлар май 08, 2019