/ / МАЛИКОБОДДАГИ “БОЙЧЕЧАК”
Тадбирлар

МАЛИКОБОДДАГИ “БОЙЧЕЧАК”

Тадбирлар
baxriddin
54

Бугун Маликобод маҳалласи аҳли учун яна бир эсда қоларли кун бўлди.

Бунга сабаб тадбиркор Сарвиноз Раҳмонова томонидан ишга туширилган "Camomile” (инглиз тилидан таржима қилганда – бойчечак) нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Ш. Набиев, туман ҳокими ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Рашидова, тадбиркор С. Раҳмонова сўзга чиқиб, мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, қаратилаётган эътибор, туманда бу соҳанинг ривожи борасида тўхталиб ўтишди.

Кичкинтойларнинг рақсларига уланиб кетган тантана давомида йиғилганлар янги НМТТ билан яқиндан танишиб чиқишди.

МАЛИКОБОДДАГИ “БОЙЧЕЧАК”

75 ўринга мўлжалланган ушбу ажойиб масканда болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган: ўқув жиҳозлари, ювиниш хоналари, баскетбол ва футбол майдончалари, бассейн ва бошқалар.

Бу ерда билим оладиган болажонлар орасидан кун келиб, юрт равнақи йўлида ҳисса қўшадиган етук кадрлар етишиб чиқишига шубҳа йўқ.

МАЛИКОБОДДАГИ “БОЙЧЕЧАК”

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

АҲОЛИ БАНДЛИГИ ЙЎЛИДА

АҲОЛИ БАНДЛИГИ ЙЎЛИДА

--- май 30, 2019
ҚАМРОВ КЕНГАЙМОҚДА

ҚАМРОВ КЕНГАЙМОҚДА

--- май 03, 2019
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Тадбирлар авг 29, 2019