/ / "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди
Тадбирлар

"Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

Тадбирлар
rustamjon
1157
   Ўзбекистон "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 9-бандига асосан жойларда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, ёш авлодни ушбу жараёнларга кенг жалб этиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида 2016 йил 16 февраль куни тумандаги Енгил саноат касб-ҳунар коллежида "Ватан келажаги сенинг қўлингда” шиори остида "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашувда туман ҳокими Ш.Набиев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Ф.Сидиқов, тумандаги тижорат банклари, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
   Учрашув давомида шунингдек вилоят ҳокимининг 2016 йил 29 январдаги ҲҚ-2-сонли қарорига асосан 2016 йил 5 февралдаги вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят Адлия бошқармасининг қўшма буйруғи талаблари ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, ёшлар ўрасида одам савдоси, оммавий маданият таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. 
Бундан ташқари ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, вояга етмаган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи носоғлом турмуш тарзи кечирувчи шахсларнинг вужудга келиш омилларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, ёшларни ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, ОИТС каби салбий иллатларни олдини олиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида бугунги кунда юртимизда соғлом авлодни шакллантириш, уларнинг ҳар томонлама соғлом ва бақувват бўлиб вояга етиши учун улкан имкониятлар яратиб берилаётганлиги, ушбу имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш ёшларнинг ўз қўлида эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Кизилтепа ёшларининг истаклари

Кизилтепа ёшларининг истаклари "Ҳоким ва ёшлар"

Тадбирлар дек 16, 2016
Кенгашнинг навбатдаги VIII сессияси бўлиб ўтди

Кенгашнинг навбатдаги VIII сессияси бўлиб ўтди

Махаллий кенгаш дек 30, 2015

"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ

Тадбирлар май 28, 2014