/ / “Картинг” спорт тури бўйича ўтказилган мусобақа тўғрисида
Тадбирлар

“Картинг” спорт тури бўйича ўтказилган мусобақа тўғрисида

Тадбирлар
baxriddin
1214
   Барчамизга маълумки Она юртимиз Ўзбекистон мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб, юртбошимиз томонларидан барча соҳа ва йўналишлар билан бир қаторда, спортга ҳам катта эътибор қаратилди. Бугунги кунга қадар мамлакатимиз спортчилари жаҳон ареналарида ҳар йил, ҳаттоки ҳар бир кунда фахрли ўринларни эгаллаб, жаҳон ҳамжамиятини лол қолдириб келмоқда десак муболаға бўлмайди. Худди шу қаторда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти мамлакатимизда спортнинг техник ва амалий, яъни биатлон, дуатлон, триатлон, велоспорт, мотоспорт, картинг, авиамодел ҳамда кемамоделсозлик, автоспорт ва ҳаво милтиғидан отиш каби турларини ривожлантириш, оммалаштириш ва тарғиб этишни ўз зиммасига олган ҳолда, қатор йиллардан буён Осиё ва жаҳон миқёсида ушбу спорт турлари бўйича мақташга ва фахрланишга арзигулик ўринларни эгаллаб келмоқда ва ушбу тур бўйича спорт усталари етиштириб келмоқда. Спортнинг ушбу турларини тарғиб этиш, оммалаштириш орқали "Ватанпарвар” ташкилоти келажагимиз давомчилари бўлган ёшларимизда Она Ватанга муҳаббат, садоқат ва меҳр, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда, уларнинг руҳан тетик ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Барчамизга сир эмаски, бугунги кун пойдевори ва эртанги кунимиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг руҳан тетик, маънан бой, жисмонан соғлом ва ақлан етук бўлиб камол топиши - армиямизнинг кучли, чегарамизнинг мустаҳкам, давлатимизнинг барқарор, жамиятимизнинг соғлом ва оиламизнинг фаровон бўлиши кафолатидир.  
Ушбу айтилган сўзларнинг исботи сифатида, 2015 йил 27 июн куни Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти 2015 йил асосий тадбирлар режасига ҳамда Навоий вилоят кенгаши йиллик режасига асосан спортнинг техник ва амалий турларидан Картинг спорт мусобақаси вилоят босқичи Қизилтепа тумани ўқув спорт техника клубида ўтказилди. Мусобақада вилоятнинг Нурота, Хатирчи ва Қизилтепа туман картинг спорт секцияси спортчилари 7-9 ёш, 10-13 ёш ва 14-17 ёш бўйича ўзаро куч синашди. Мусобақага Бухоро вилояти Ғиждувон туман спортчилари меҳмон сифатида ташриф буюришди.
Мусобақа якунида натижаларга кўра ғолиблар аниқланди ҳамда ташкилотчилар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қимматбаҳо совғалар ва вилоят кенгашининг дипломлари билан тақдирландилар. Навоий вилоят кенгаши раиси Жумаев Аслам Ҳазратович мусобақа ғолибларини ютуқлари билан муборакбод этар экан, уларга келгусида бунданда юқори натижаларга эришишларига тилак билдирди.
Мусобақа жараёнини ёритиш мақсадида "Қизилтепа тонги” ва "Дўстлик байроғи” газеталари ҳамда Навоий телевиденияси вакиллари таклиф этилди. “Картинг” спорт тури бўйича ўтказилган мусобақа тўғрисида

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

Тадбирлар июн 01, 2016
Учрашувлар бўлиб ўтди

Учрашувлар бўлиб ўтди

Янгиликлар / Тадбирлар авг 20, 2015

"Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги" бўйича

Тадбирлар июн 30, 2015