/ / ТАДБИРКОРГА ОМАД ЁР. АҚЛ ЁШДА ЭМАС
Тадбиркорларга

ТАДБИРКОРГА ОМАД ЁР. АҚЛ ЁШДА ЭМАС

Тадбиркорларга
baxriddin
8

Баъзан ёши улуғ, ҳаётий тажрибаси кўпроқ бўлса-да, бир ишнинг йўлини тутмасдан ташвишлар-у камчиликлардан нолийверадиган кишиларга дуч келсам, беихтиёр хаёлимга юртимизда яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, оиласи фаровонлигини ошираётган ёшлар кўз олдимга келади.

Бугун ана шундай ёшлардан баъзилари ҳақида сизларга ҳам ҳикоя қилиб бермоқчимиз.

ТАДБИРКОРГА ОМАД ЁР. АҚЛ ЁШДА ЭМАС

Шахзоджон УСМОНОВ

Ванғози маҳалласининг Лўблохўр қишлоғида туғилган ёш тадбиркоримиз 12-умумий ўрта таълим мактабидан сўнг Самарқанд вилоятидаги Пахтачи туман касб-ҳунар коллежининг "Ҳамширалик иши" йў-налишида таҳсил олган бўлиб, ҳозирда 20-қишлоқ оилавий по-ликлиникасида фельдшер лавозимида хизмат қилмоқда.

Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан яратилаётган қулай имкониятлардан фойдаланиб, оиласи фаровонлигига ҳисса қўшаётган тенгдошларига ҳавас қилган Шаҳзоджон ҳам ота-онасининг маслаҳатибилан тадбиркорликка қўл урди.

– Юртимизда ёшлар учун, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш учун кўплаб имкониятлар яратилган. Мен ҳам ана шу имкониятлардан фойдаланиб, ота-онамга ёрдам беришни, оиламиз фаровонлиги ҳамда халқимиз дастурхонини бойитишни мақсад қилдим, – дейди Шаҳзоджон суҳбатимиз давомида. – 2017 йилда 400 та гўшт учун мўлжалланган товуқ боқдим. Қилган фойдам ҳамда банкдан олган 27 миллион сўм кредит маблағлари ҳисобидан 30 тонналик мева-сабзавот сақлаш учун мўлжалланган музлаткични ишга туширдим. Янги йил арафасида музлаткичда сақланган 15 тонна олмани туман марказий бозорида сотдим.

Шахзоджоннинг 2019 йилда амалга оширмоқчи бўлган режалари жуда кўп. Уларнинг энг асосийси "Ёшлар – келажагимиз" дастури асосида кредит олиб, иссиқхона ташкил этишдир.

ТАДБИРКОРГА ОМАД ЁР. АҚЛ ЁШДА ЭМАС

Мухлисахон КЕНЖАЕВА

Мухлисанинг тадбиркорлик фаолияти қадимий, миллий тақинчоқлар ва зебигардонлар ясаш билан бевосита боғлиқ. У билан бўлган суҳбатимиз давомида ушбу ҳунарни турли хил интернет сайтларидан катта қизиқиш билан ўрганганини, фаолиятини бошлашга ота-онаси туртки бўлгани ва қўллаб-қувватлашганини алоҳида таъкидлаб ўтди ва:

– Ушбу иш билан шуғуллана бошлагач билдимки, нафақат мен балки кўпчилик аёлларимизга қадимий тақинчоқларимиз ёқар экан. Ҳозирда асосан келинчаклар учун тиллақошлар, зебигардонлар ва зираклар ясамоқдаман. Шунингдек, онахонларимиз учун тасбеҳлар ва эсдалик учун турли бежирим буюмлар ҳам ясайман. Бу иш билан шуғулланиш менга чексиз завқ бағишлайди, – дея қўшиб қўйди.

Бундан ташқари, Мухлисахон ҳам ўтган 2018 йилда "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури асосида банкдан 20 миллион сўмлик кредит олиб, қорамолчиликни йўлга қўйди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚИЗИЛТЕПА ВА ҚИЗИЛТЕПАЛИКЛАР/ МУНОСИБ ФАРЗАНД

ҚИЗИЛТЕПА ВА ҚИЗИЛТЕПАЛИКЛАР/ МУНОСИБ ФАРЗАНД

Фукароларга июл 24, 2019
ТАДБИРКОР ЁШЛАРИМИЗ. АВВАЛ БАЛИҚ, ЭНДИ ТУЯҚУШ ҲАМ БОР

ТАДБИРКОР ЁШЛАРИМИЗ. АВВАЛ БАЛИҚ, ЭНДИ ТУЯҚУШ

Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга авг 22, 2019

ТАДБИРКОР – ЭЛГА МАДАДКОР ВАРОЗУНЛИКЛАР ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

Туман хакида / Тадбиркорларга сен 06, 2019