/ / / “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2015 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”
Хоким карорлари

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2015 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”

Хоким карорлари
rustamjon
0
1519

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2015 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”

                         

9 октябр 2014 йил                                                                                  Қ-10/791

 

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда),  “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси  қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-616-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,  2007 йил, 15-сон),  Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий  муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон, 333-модда) асосан иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

  ҚА Р О Р     Қ И Л А М А Н :

 

1. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун  ходимларнинг рўйхатдаги  ўртача сонидан 477 кишини ташкил этадиган  5,2 фоиз миқдорида,

   шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлгиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 5,2 фоиз  (25  киши);

 таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 71,6 фоиз (342  киши);

 муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 8,2 фоиз  (39  киши);

ногиронлар учун 1,2 фоиз (6 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига якинлашиб қолган шахслар учун 1,0 фоиз  (5 киши);

 жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган,  жазони ўтаётган ёки суд қарорига  кўра тиббий характердаги  мажбурий  чоралар кўрилган   шахслар  учун 4,8 фоиз (23 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун,  7,7 фоиз (37 киши), шу жумладан  кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 6 киши, атрофдагилар учун хафли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 3 киши, одам савдосидан жабрланган шахслар учун 28 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги (Tashkilotlar-ruyhati.xls [52 Kb] (юклаб олинган: 9)) жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини  (банд этиб қўйилишини ёки ажратилишини) ҳамда иш жойлари санитария-гигиена қоидаларига  ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

3. Тумандаги корхоналар, ташкилотлар  ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида  2014 йил якунланишидан 10 кун олдин ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса квоталанган иш жойларининг умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2015 йилнинг 10 апрелидан кечикмасдан иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини яратиш (банд қилиб қўйилганлиги) тўғрисидаги, яъни  ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини  туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этиш вазифалари топширилсин.

4. Ушбу қарор ижросиўз вақтида таъминланмаган тақдирда Ўзбекистон  Республикасининг  “Аҳолини  иш билан  таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси 3-қисмига мувофиқ иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш  жойи учун ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақи  миқдорида жарима  ундирилади. Жарима тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

5. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш  маркази (Ж.Файзуллаев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли  корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига ҳавола этсин ва қарорнинг бажарилиши устидан катъий назорат ўрнатилишини  таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

7. Мазкур қарорни расмий равишда эълон қилиниши ҳамда адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун  тақдим этилиши таъминлансин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари Н.Ҳайитов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                        Ш.Ш.Набиев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган  шахсларни ишга жойлаштириш   учун иш ўринларини 2017 йилда   банд қилиб қўйиш тўғрисида”

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари окт 03, 2016
Қарор қабул қилинди

Қарор қабул қилинди

Фукароларга / Хоким карорлари / Указы Хокима окт 07, 2015
Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси

Махаллий кенгаш / Местный совет депутатов дек 14, 2014