/ / / ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 25.01.2021 ЙИЛДАГИ Қ-1/30-СОНЛИ ҚАРОРИ
Хоким карорлари

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 25.01.2021 ЙИЛДАГИ Қ-1/30-СОНЛИ ҚАРОРИ

Хоким карорлари
baxriddin
39

Қизилтепа тумани "Бўстон" СИУ ҳудуди Навоий массиви 2-участкасидаги туман захира ерларидан фуқаро Норов Истамжон Рустам ўғлига сабзавот ва полизчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун узоқ муддатли ижарага ер ажратиш тўғрисида


 

Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Ванғози маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Норов Истамжон Рустам ўғлининг туман ҳокими номига ёзган аризаси ҳамда 2021 йил 13 январдаги Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги ўтказилган 17-сессиясининг қарорини ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2021 йил 5 январдаги баённомасини кўриб чиқиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Қизилтепа туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2021 йил 5 январдаги баённомаси инобатга олинсин.

2. Фуқаро Норов Истамжон Рустам ўғлига Қизилтепа тумани "Бўстон" СИУ ҳудуди Навоий массиви 2-участкаси туман заҳира ерлар ҳисобида бўлган 303қ, 304, 305, 301қ, 299, 298, 300қ- контурлардаги жами 14 гектар шундан 10,50 гектар бўз ерлар, 2,50 гектар яйлов ерлар, 0,30 гектар сув ости ерлар, 0,70 гектар бошқаерлар сабзавот ва полизчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун ажратиб берилсин ва ижарага бериш муддати 49 йил қилиб белгилансин.

3. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Т. Зойиров) га фуқаро Норов Истамжон Рустам ўғлига узоқ муддатли ижарага ажратилган ер майдонини жойида чегараларини белгилаб бериш, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тайёрлаш ва ер хисоботига ўзгартиришлар киритиш топширилсин.

4. Мазкур қарорни туман ҳокимлиги веб-сайтида жойлаштириш вазифаси туман ҳокимлиги матбуот котиби А. Умедовга топширилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокими ўринбосари Ҳ. Фармонов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими: Ш. Набиев


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 25.01.2021 ЙИЛДАГИ Қ-1/29-СОНЛИ ҚАРОРИ

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 25.01.2021 ЙИЛДАГИ

Хоким карорлари янв 25, 2021
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 12 МАРТДАГИ Қ-3/152-СОНЛИ ҚАРОРИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 12

Хоким карорлари мар 12, 2020
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ БЎСТОН СИУ ХУДУДИ ТАВОИС МАССИВИДАГИ ТУМАН ЗАХИРА ЕРЛАРИДАН ФУҚАРО ОСТОНОВ МАРДОН ХАЙРУЛЛО ЎҒЛИГА  САБЗАВОТЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН УЗОҚ МУДДАТЛИ ИЖАРАГА ЕР АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ БЎСТОН СИУ ХУДУДИ ТАВОИС МАССИВИДАГИ

Хоким карорлари апр 20, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .