/ / / "ОБОД МАРКАЗ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
Давлат дастурлари

"ОБОД МАРКАЗ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Давлат дастурлари
baxriddin
35

Туманимизда "Обод марказ" дастури амалга оширилмоқда. Ушбу дастур доирасида қандай ишлар бажарилиши сизни қизиқтираётгани табиий. Бу ҳақда туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, ком-муникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ҳасан Алиев билан суҳбат давомида билиб оласиз.

"ОБОД МАРКАЗ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Савол: – Туманимизнинг "Обод марказ"га айлантирилиши аҳолини жуда қувонтирди. Уларда бу борада анчагина саволлар ҳам юзага келган. Шулардан бири мазкур дастур доирасидаги ишлар қайси маҳаллалар ҳудудида амалга оширилиши борасида. Бу ҳақда маълумот берсангиз.

Жавоб: – Президентимиз жорий йилнинг 13 мартида вилоятимизда видеоконференцалоқа шаклида ўтказган йиғилиши давомида Навоий вилоятини экспортга йўналтирилган инновацион ва юқори технологияли ишлаб чиқаришлар бўйича эркин иқтисодий зонага айлантиришни таклиф қилган эди. Шу билан бирга, туманимизда "Обод марказ" дастури амалга оширилиши барчамизга фахр ва ғурур бағишлади. Бу жуда катта масъулият, катта меҳнат демакдир. Аммо қизилтепаликлар доим ҳамжиҳат бўлиб, барча вазифаларни уддалаб келишган.

Режамиз бўйича дастур доирасида қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари Ғойибон, Милтиқчи, Гулзор, Ўзбекистон, Алишер Навоий ва Фурқат номли маҳаллаларда олиб борилади.

Савол: – Дастурга нечта объект киритилган?

Жавоб: – Ҳозирча режа бўйича 97 та.

Савол: – Бу ишларга қанча маблағ сарфланади?

Жавоб: – Режамиз бўйича умумий қиймат 136 миллиард 508 миллион сўмга яқин бўлади. Бунда 44 миллиард 190 миллион сўм Республика бюджети, 4 миллиард 200 миллион сўм маҳаллий бюджет, 27 миллиард 228 миллион сўм корхоналар маблағлари, 60 миллиард 890 миллион сўм ҳомийлар, банк кредитлари ва аҳоли маблағлари ҳисобидан бўлади.

"ОБОД МАРКАЗ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Савол: – Янги қурилишлар нималардан иборат?

Жавоб: – Айнан янги қурилишлар борасида анчагина лойиҳалар мавжуд. Алишер Навоий номли маҳаллада Мажбурий ижро бюроси туман бўлими биноси, туман Давлат хизматлари маркази биноси, 10 та 4 қаватли уй-жойлар, 1 та биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш учун мўл-жалланган 4 қаватли турар жой биноси, кутубхона, "Ёш тадбиркорлар" коворкинг маркази, йўналишсиз таксилар учун 2 та автотураргоҳ, мол бозорининг янгидан қурилиши; Ўзбекистон маҳалласида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биноси, 3 та 3 қаватли турар жой биноси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари, туман марказий бозори, 2 қаватли аҳолига маиший хизмат кўрсатиш биноси; Гулзор маҳалласида 3 қаватли турар жой бинолари; Фурқат номли маҳаллада 2 та 2 қаватли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бинолари; Милтиқчи маҳалласида 100 ўринли меҳмонхона қурилиши шулар жумласидан.

Савол: – Режадаги ишлардан бошлаб юборилганлари борми?

Жавоб: – Албатта. Ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишимиз лозимлигини инобатга олиб, бир қанча қурилиш ишларини бошлаб юборганмиз. Масалан, туман марказий бозоридаги ишлар ниҳоясига яқинлашмоқда, бозор атрофидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари замон талабига мос қилиб реконструкция қилиш ишлари, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими биноси, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биноси, туман Давлат хизматлари маркази биноси, Алишер Навоий номли маҳалладаги биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган 4 қаватли турар жой биноси қурилишлари ҳам бошлаб юборилган. Таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган объектларда ҳам ишлар бошланган.

"ОБОД МАРКАЗ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚУЛАЙ ВА ЖОЗИБАДОР БИЗНЕС МУҲИТИ – ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

ҚУЛАЙ ВА ЖОЗИБАДОР БИЗНЕС МУҲИТИ – ТАДБИРКОРЛИК

Янгиликлар мар 14, 2019
ИМКОНИЯТЛАР КЎП, ВАЗИФАЛАР ҲАМ

ИМКОНИЯТЛАР КЎП, ВАЗИФАЛАР ҲАМ

Янгиликлар / Фукароларга / Хисоботлар авг 11, 2019
Кўп тармоқли туман марказий поликлиникаси янги биноси фойдаланишга топширилди

Кўп тармоқли туман марказий поликлиникаси янги биноси

Тадбирлар авг 30, 2014