Меъёрий хужжатлар

Хоким карори

Меъёрий хужжатлар
admin
0
2530

Хоким карори

2013 йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон килинганлиги муносабати билан мамлакатда халкнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, фаровонлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш вазифаларини амалга оширишга ресурслар ва имкониятларни сафарбар килиш, давлат, нодавлат
ва жамоат ташкилотларини кенг жалб этиш бўйича аник максадга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги “Обод турмуш йили” Давлат дастури тўгрисида”ги ПК-1920-сонли хамда вилоят хокимининг 2013 йил 13 мартдаги К-49-сонли карорлари ижросини таъминлаш максадида:

К А Р О Р      К И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги “Обод турмуш йили” Давлат дастури тўгрисида”ги ПК-1920-сонли хамда вилоят хокимининг 2013 йил 13 мартдаги К-49-сонли карорлари рахбарлик ва ижро учун кабул килинсин.
2. “Обод турмуш йили” туман дастури иловага мувофик тасдиклансин.
3. Куйидагилар “Обод турмуш йили” туман дастурини амалга оширишнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
туманда баркарорлик ва хавфсизликни, фукаролар тотувлигини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни янада мустахкамлаш, инсон хукуклари, эркинлиги ва манфаатлари мухофазасини таъминлаш;
ахоли фаровонлиги ва реал даромадларининг изчил ўсишини таъминлаш, иш билан бандликни ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни янада ривожлантириш, ахолини, биринчи навбатда, унинг ижтимоий ночор катламларини ва кам таъминланган оилаларни давлат томонидан аник манзилли мухофаза килиш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш;
ахоли саломатлигини мухофаза килиш тизимини такомиллаштириш, согликни саклаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш
ва ривожлантириш, уларни замонавий ташхис ва даволаш асбоб-ускуналари билан жихозлаш, касалликлар профилактикасини кенгайтириш хамда уларни даволашнинг илгор тиббий технологиялари ва методларини жорий этиш, пировард натижада - одамларнинг, айникса болалар ва оналарнинг соглигини мустахкамлаш;
жисмоний ва маънавий соглом, уйгун камол топган ўсиб келаётган авлодни, профессионал, замонавий даражада тайёрланган кадрларни тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини хар томонлама ошириш, таълим савиясини янада такомиллаштириш ва сифатини юксалтириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш;
халкнинг турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, янги уй-жойлар куриш, замонавий йўллар ва мухандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш, ахоли пунктларини тоза ичимлик сув, электр энергияси ва иссиклик билан кафолатли таъминлаш бўйича аник чора-тадбирларни амалга ошириш;
махалла институтини ва фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг хукуклари ва ваколатларини кенгайтириш, жойларда иктисодий ва ижтимоий ривожлантириш, ёш
ва эхтиёжманд оилаларни ижтимоий кўллаб-кувватлаш ва уларга ёрдам беришни яхшилаш, махаллалар ва уй-жой мавзеларининг ташки киёфасини сифат жихатидан яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини хал этишда уларнинг роли ва ахамиятини ошириш;
оилаларни янада мустахкамлаш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги роли
ва макомини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, иш билан бандлигини таъминлаш хамда аёлларнинг иктисодиётнинг турли тармоклари
ва сохаларидаги фаолиятини муносиб рагбатлантириш, уларнинг ўз иктидорини намоён килиши ва уй-рўзгордаги ишларини енгиллаштириш учун кулай ижтимоий-маиший шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш.
4. “Обод турмуш йили” туман дастурини ишлаб чикиш ва амалга ошириш бўйича туман комиссиясига “Обод турмуш йили” туман дастурининг бажарилишини ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш вазифаси юклатилсин.
5. “Обод турмуш йили” туман дастурини ишлаб чикиш ва амалга ошириш бўйича комиссияси (Хайитов) куйидагиларни таъминласин:
уч кунлик муддатда - тегишли ташкилот рахбарлари бошчилигида туман дастурини амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар тузиш, уларга Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг сўзсиз, тўлик кўламда ва ўз вактида амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулиятни юклаш;
уч кунлик муддатда - бошкарма, идоралар, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан хар бир бошкарма ва идора, ахоли пункти бўйича “Обод турмуш йили” тармок дастурларини ишлаб чикиш хамда кабул килиш;
давлат ва хўжалик бошкаруви органлари, махаллий давлат хокимияти органлари ва бошка ташкилотлар даражасида тасдикланган туман дастурига киритилган йўналишлар ва тадбирларни тўлик ва ўз вактида бажариш ишларини мувофиклаштириш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш; хар чорак якунлари бўйича “Обод турмуш йили” туман дастурида назарда тутилган тадбирлар бажарилиши тўгрисида туман хокимлиги ва вилоят хокимлигига ахборот бериб бориш.
6. “Кизилтепа тонги” (Максудов) ва “Бўстон” (Ш.Зоирова) газеталари тахририятлари:
“Обод турмуш йили” Давлат дастури ва “Обод турмуш йили” вилоят хамда туман дастурининг максади ва вазифаларини, уни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва чора-тадбирларини ахоли ўртасида мунтазам, тизимли ва кенг ёритилишини;
кенг жамоатчиликнинг Дастурнинг бажарилиши тўгрисида доимий хабардор бўлишини, давлат ва хўжалик бошкаруви органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишдаги аник хиссаси ёритилишини таъминласинлар.
7. Туман хокимлиги Ташкилий-назорат гурухи (Мухаммедов) мазкур карорни Халк депутатлари туман Кенгашининг тасдигига киритсин.
8. Туман хокимининг Иктисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (Хайитов)га ушбу карорни “Кизилтепа тонги” ва “Бўстон” газеталарида расман эълон килинишини таъминлаш топширилсин.
9. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат килишни ўз зиммамда колдираман.

            Туман хокими                    Ш.Набиев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"Соғлом она ва бола йили” туман дастурини

2017-йил дастури / Давлат дастурлари / Хоким карорлари мар 30, 2016
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Давлат дастурлари / Президент карорлари фев 19, 2015
2015 -

2015 - "Кексаларни эъзозлаш йили"

Кексаларни эъзозлаш йили / Хоким карорлари мар 28, 2015