/ / Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Меъёрий хужжатлар

Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Меъёрий хужжатлар
rustamjon
156

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-25-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) ҳамда "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги "Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорларига мувофиқ транспорт воситаларининг 2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари — (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 
31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

 

5. Тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда ўтказилсин.

жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 31 август кунлари ўтказилсин.

6.Мазкур қарорнинг 3-банди "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги;

биринчи марта — 1 март — 30 июнда;

иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилсин. Бу ҳолатда мазкур транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил транспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субектлари томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7. Мажбурий техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомги белгиланган миқдорларда ундирилади.

8. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

9. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказилишини таъминласинлар.

10. Туман Ички Ишлар бўлими (Ю.Эшмуродов)га мазкур қарорнинг ижроси натижаси бўйича 2018 йил 1 октябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

11. Мазкур қарор "Қизилтепа тонги” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

12. Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Алиевга, ижросини таъминлаш туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ю.Эшмуродов зиммасига юклатилсин.

13. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокими Ш.Набиев

 

Қ-2/417

27.02.2018 йил

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари мар 01, 2016
Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 25, 2016
МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Эълонлар / Хоким карорлари фев 26, 2015