/ / ҲАЁТ БИЛАН ҲАМНАФАС
Фукароларга

ҲАЁТ БИЛАН ҲАМНАФАС

Фукароларга
baxriddin
12

Экин майдонлари Оқсоч маҳалласи ҳудудида жойлашган "Зебинисо Ҳаёт" фермер хўжалиги аъзолари томонидан пахта ва ғалла етиштириш бўйича шартномалар ҳар йили тўлиқ бажарилаётгани ҳақида эшитганимдан сўнг ушбу дала миришкорлари билан суҳбатлашиш мақсадида йўлга чиқдим.

Эрта тонгда мени ғўза парваришланаётган далада Сафар Ёдгоров (суратда механизатор Д. Сафаров билан) қарши олди. 2004 йилдан 2012 йилгача "Зебинисо ҳаёт" фермер хўжалигида раислик қилиб, 2012 йилдан уни невараси Санъат Сафаровга топширган кекса миришкор ҳалигача уларнинг энг яқин маслаҳатгўйидир.

– Дастлаб экин майдонимиз 37 гектарни ташкил этарди. Ҳозирда эса 54,9 гектардан иборат. Жорий йилда ушбу майдоннинг 27,9 гектарига ғалла, 26,9 гектарига чигит экдик. Қилган меҳнатларимиз самарасини бериб ғалла топшириш режасини 130 фоизга бажардик.

Ҳозир асосий эътиборимизни ғўза парваришига қаратяпмиз. Бу ишларда механизатор Давлат Сафаров, сувчи Зариф Адизов, фермер хўжалигимиз аъзолари: Гулнора Ортиқова, Марғуба Собирова, Муҳтарам Равшанова, Зиёда Сафарова, Мавлуда ҳамда Зуҳро Очиловалар ҳам жонбозлик кўрсатишмоқда.

– Эрта тонгда далаларни кўриб чиқмасам кўнглим жойига тушмайди. Ғўзаларнинг яхши ривожланиши, пахта ҳосилининг ҳар йилгидан кўп бўлиши учун тинимсиз ҳаракат қилишимиз лозим. Бунинг учун фермер хўжалигимизда барча техникалар етарли, – деди Сафар Ёдгоров.

Ҳақиқатан ҳам фермер хўжалигида 2 та ТТЗ- 80, 1 та ТТЗ-100, 1 та ТТЗ-8011 каби тракторлар бор. Шу билан бирга, улар имтиёзли равишда "Ласетти" автомашинасини ҳам сотиб олишган.

Ишларнинг ўз вақтида амалга оширилаётгани ва асосийси давлат шартномалари ортиғи билан бажарилаётгани фермер хўжалиги аъзоларининг оиласи тинч бўлиши ҳамда ўз ишига бўлган масъулиятининг ошишига, бу эса ўз ўрнида ҳосилдорликнинг юқори бўлишига замин яратади, албатта.

Озода МАҚСУДОВА,

"Қизилтепа тонги" газетаси мухбири

ҲАЁТ БИЛАН ҲАМНАФАС

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

20 ЙИЛЛИК РАИС НИМА ДЕЙДИ?

--- авг 03, 2019
ШАРОИТ ЯРАТИЛДИ, УЮШҚОҚЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

ШАРОИТ ЯРАТИЛДИ, УЮШҚОҚЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга сен 11, 2019
ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ!

ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ!

Эълонлар / Фукароларга / Тендер савдолари июл 21, 2015