/ / Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Фукароларга / Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари

Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Фукароларга / Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари
rustamjon
455

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга  (рўйхат рақами
2452, 2013 йил 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 17-сон, 229-модда) мувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда)
6-моддасигаасосан қарор қиламан:

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

        1. Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш  бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. "Давтехназорат” инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (Ш.Ахмедов)га:

техникага мулк хуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника,
асбоб-ускуналардан эхтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, хисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш; 

техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин. 

3. Мазкур қарор  "Қизилтепа тонги” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Алиев зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                                                             Ш.Ш.Набиев

 

 Қ-1/85

19.01.2018 йил                                                                                                                                   

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 25, 2016
ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Эълонлар / Хоким карорлари янв 22, 2015
Қишлоқ хўжалиги техникаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш

Қишлоқ хўжалиги техникаларини йиллик техник

Хоким карорлари янв 31, 2014