/ / ҚАРЗДОРЛАР ЭНДИЛИКДА ТАБИИЙ ГАЗ, ЭЛЕКТР ВА ЧИҚИНДИ ҲАМДА ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИ БЎЙИЧА ҚАРЗДОРЛИКЛАРИНИ “ТЕЛЕГРАМ” ТАРМОҒИ ОРҚАЛИ ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН
Эълонлар / Янгиликлар

ҚАРЗДОРЛАР ЭНДИЛИКДА ТАБИИЙ ГАЗ, ЭЛЕКТР ВА ЧИҚИНДИ ҲАМДА ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИ БЎЙИЧА ҚАРЗДОРЛИКЛАРИНИ “ТЕЛЕГРАМ” ТАРМОҒИ ОРҚАЛИ ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН

Эълонлар / Янгиликлар
baxriddin
0
153
ҚАРЗДОРЛАР ЭНДИЛИКДА ТАБИИЙ ГАЗ, ЭЛЕКТР ВА ЧИҚИНДИ ҲАМДА ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИ БЎЙИЧА ҚАРЗДОРЛИКЛАРИНИ “ТЕЛЕГРАМ” ТАРМОҒИ ОРҚАЛИ ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН

Юзага келган карантинли вазият сабаб Мажбурий ижро бюроси ходимларининг иш олиб бориш жараёни масофавий ва онлайн режимига ўтказилди.

Ҳозирда истеъмолчиларимиз "Telegram” тармоғида яратилган "@mibuzbot” боти орқали электр энергияси ва табиий газ кўрсатгичларга оид маълумотларни фотоcурат шаклида юбориб, қарздорликлар аниқланган тақдирда электрон тўлов тизимлари орқали тўлаб боришмоқда.

Эндиликда, мазкур бот-канал фойдаланувчилари ҳамда аҳолимиздан келаётган таклифлар асосида яна қўшимча янгиликлар киритилди.

Ҳозирда "@mibuzbot” ботидаги "МИБ хизматлари” саҳифасининг "Ижро ҳужжатлари” ойнаси яратилди.

Эндиликда, фуқароларимиз паспорт серияси ва рақамларини киритганидан сўнг, ижро иши рақамлари орқали ўзларига юритилган ижро иши билан танишиши, суд ва бошқа органлар қарорлари бўйича қарздорликлари ҳақида билиб олишлари мумкин.

Қарздорликни бартараф этиш эса "Тўлов қилиш” тугмаси ёрдамида электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

Шу ўринда бир муҳим жиҳати — ушбу бот-канали яратилганидан сўнг, худди шундай ёки ўхшаш номлар билан турли сохта ва амалда ҳеч бир имкониятга эга бўлмаган бот-каналлар ҳам очилди.

Ўрганишлар натижасида ушбу бот-каналлар фуқароларимизни фақатгина ўз каналига аъзо қилиш учун очилгани маълум бўлди.

Шунинг учун фуқароларимиз билишлари лозимки, "mibuzbot” каналига аъзо бўлганидан сўнг "МИБ хизматлари” саҳифасида "Газ”, "Электр”, "Чиқинди” ва "Ижро ҳужжатлари” каби хизматлар мавжуд бўлиб, ушбу тугмалар босилганда, тегишли хизматлар кўрсатилади.

Ўз навбатида, фуқароларимиз ҳам хизматлар турига қараб тегишли ҳисоблагич кўрсатгичининг фотосуратини юбориши, қарздорликлар ҳолати ҳақида маълумотларни олиш ҳамда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Бундай имкониятларга қолган ўхшаш номдаги бот-каналлар эга эмас!

 

Мажбурий ижро бюроси Қизилтепа туман бўлими


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ПИНҲОНА “ИШ” ФОШ ЭТИЛДИ

ПИНҲОНА “ИШ” ФОШ ЭТИЛДИ

Тадбирлар май 19, 2020
15 МАЙ – ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ. МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН БЎЛИМИ НЕЧТА ОИЛАНИ ҚАЙТА ТИКЛАДИ?

15 МАЙ – ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ. МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ

Янгиликлар май 15, 2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.03.2019 йилдаги

Эълонлар мар 15, 2019