/ / ДОН ЭКИШ. УНДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР БОР?
Эълонлар / Янгиликлар / Тадбирлар

ДОН ЭКИШ. УНДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР БОР?

Эълонлар / Янгиликлар / Тадбирлар
baxriddin
28

Бу ҳақда туман қишлоқ хўжалиги бўлими экинларни жойлаштириш ва ерлардан самарали фойдаланиш шўъбаси раҳбари Ҳасан Ахатов қуйидагиларни маълум қилди:

– Дон экишга тайёргарлик қанча пухта бўлса, самараси ҳам ўшанга яраша бўлади. Шунинг учун 3 сентябрь куни Тошработ ҳудудининг "Ванғози агро" фермер хўжалигида вилоят ва тумандаги ғалла уруғи етиштиришга ихтисослаштирилган барча фермер хўжаликлари раҳбарлари, мутахассислар иштирокидаги амалий ўқув семинари савол-жавоблар, мунозаралар тарзида ўтди.

ДОН ЭКИШ. УНДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР БОР?

Туманимизда 2019-2020 йил ҳосили учун 10224 гектарга (шундан 3269 гектари очиқ майдонда) буғдойнинг "Аср", "Давр", "Дурдона" ва "Краснодар-99" навлари экилади. 15 сентябрдан экишга тайёргарлик бошланиб, 20 сентябрдан мавсум қизғин бошланади. Экишдан олдин ҳар гектарга 200 килограммдан аммофос ўғити киритиш белгиланган. Шу ўринда яна бир янгилик. Фермер хўжаликлари раҳбарларига маъданли ўғит ва ёқилғи мойлаш ашёлари олиш учун махсус "HUMO" деб номланган пластик карталар берилди ва маҳсулотлар учун маблағ тушириб борилади. Фермер хўжалиги раиси уни шохобчалардан ҳеч қийинчиликсиз олади. Оввогарчилик ҳамда исрофгарчилик камаяди.

Иккинчи янгилик лизинг асосида Германия давлатида ишлаб чиқарилган "Лимкент" русумли 5 та агрегат туманимизга олиб келингани. Бу агрегатнинг афзаллиги шундаки, у бирданига жўя тортади, донни сочиб экмайди, жўя усти ва атрофларига қадайди. Бу эса уруғ сарфини кескин камайтиради.

Учинчи янгилик бу йил буғдой экилган майдонларга сув эгилувчан қувурлар ёрдамида таралади. Бунинг ҳам иқтисодий самарадорлиги бор.

Белгилаган тадбирларимизга кўра, ғалла экиш 21 октябргача узил-кесил тугалланади ва пешма-пеш суғорилиб, ундириб олиш чоралари кўрилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ПАХТАЧИЛИКДАГИ ЯНГИ МАВСУМ

ПАХТАЧИЛИКДАГИ ЯНГИ МАВСУМ

Янгиликлар / Тадбирлар мар 25, 2019
ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ

ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ

Янгиликлар / Фукароларга июн 24, 2019
Туман Кенгашининг навбатдан ташқари XI сессияси ўтказилди

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари XI сессияси

Махаллий кенгаш фев 02, 2016