/ / Аҳолини рўйхатга олиш мазмун моҳияти тўғрисида
Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга

Аҳолини рўйхатга олиш мазмун моҳияти тўғрисида

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга
rustamjon
60

Аҳолини рўйхатга олиш мазмун моҳияти тўғрисида 

Мамлакатимиз аҳоли сонини аниқ ҳисоблаб чиқиш уларнинг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, турмуш даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш мақсадида, давлатимиз раҳбари томонидан "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги фармон имзоланди.

Мазкур Фармон мамлакатимиз тараққиёти йўлида қўлга киритилажак асосли ва ишончли маълумотлар базасини яратиш, республикадаги ижтимоий вазиятга янада ойдинлик киритишга хизмат қилади.

Чунки маҳаллиий ҳамда ҳорижий компанияларнинг самарали фаолиятида ҳудудлардаги реал ҳолатни билиш, прогноз қила олиш муҳим омиллардан саналади.

Мазкур хужжат билан тасдиқланган концепцияга асосан, Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олиш ишлари олиб борилади.

Концепция 8-боб, 29 банддан иборат бўлиб, унинг ҳар бирида масъул ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб қўйилган ва аҳолини рўйҳатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган эса Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисобланади.

Мазкур жараён 3 босқичда амалга оширилиши назарда тутилиб, аҳолини рўйхатга олиш  баробарида, яна бир муҳим вазифани бажариш кўзда тутилган. Бу ҳудудларда хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг  рўйҳатини тузиш билан боғлиқ масала,турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, фойдаланилмай ётган ёки муддатини ўтаган биноларни белгилаб олиш билан тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объектларини қуриш ҳамда таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиш мумкин бўлади.

Бунда туманимизнинг янги, мукаммал  кадастр харитаси яратилади деганидир. Бундан ташқари, фармонга мувофиқ Ўзбекистон Респбуликасида 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури ҳам таъсдиқланди.

Мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда ахолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика ва жойларда ҳудудий комиссиялар ташкил этилди.

Худудий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва натижаларни эълон қилишга доир чора-тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Рўйҳатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар эндиликда ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Натижада  маҳалладан кўчасигача, чекка қишлоқу, олис овулларигача алоқадор барча маълумотни ўзи акс эттирган ягона ахборот базасига эга бўлади. Бу қимматли маълумотлар эса бугун, эртага ва яқин келажак учун зарур.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.03.2019 йилдаги

Эълонлар мар 15, 2019
Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида

Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва

Махаллий кенгаш / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар дек 30, 2015
Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси

Махаллий кенгаш / Местный совет депутатов дек 14, 2014