/ / "Обод қишлоқ" дастури ижроси
Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга

"Обод қишлоқ" дастури ижроси

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
88
    Яқиндагина "Обод қишлоқ" дастури асосида бунёд этилган бир қатор иншоотлар қад ростлаб, аҳоли ихтиёрига топширилган Маликобод МФЙда 11 сентябрь куни яна бир мажмуа – "Қизилтепа пилла хазинаси" МЧЖга қарашли пиллани қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бизга берилган маълумотларга кўра, қурилиши 2017 йилда бошланган ушбу мажмуанинг ишга тушиши хотин-қизларнинг 80 га яқинини доимий иш билан, 2000 дан ортиғини мавсумий иш билан таъминлаши кўзда тутилган. Мажмуада Хитойдан келтирилган икки линия ишлаб турибди. Яратиладиган маҳсулотнинг барчаси Хитой ва Вьетнам каби мамлакатларга экспорт қилиниши режалаштирилган. 
    Шу мажмуада фаолият олиб бораётган Феруза Сойипова (суратда Лайло Алиева билан) шундай деди: – Бу ерда бемалол ишлаш учун барча шароитлар яратилган. Корхонада биз учун барча қулайликлар яратилган. Меҳнатимдан хурсандман. Бугун биз қайта ишлаётган пилла эртага экспорт қилиниб, мамлакатимизга хориж валютаси киришини инобатга олиб, барчамиз юртимиз равнақига ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз.
Тумандошларимиз етиштирган пилладан ишлаб чиқарилаётган толанинг экспорт қилиниши, унинг четда қанчалар қадрли эканлигини билиш ростдан ҳам инсонни қувонтиради, фахр ҳиссини янада кучайтиради.
 
           МАЛИКОБОДЛИКЛАР ҚУВОНЧИ
   Хабарингиз бор, бугун мамлакатимиз бўйлаб "Обод қишлоқ" дастури асосида юзлаб қишлоқлар янгидан қиёфа очмоқда. Уларда мавжуд бўлган ичимлик суви, газ, ички йўллар, электр энергияси кабилар билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиб, обод қилинмоқда. "Обод қишлоқ" дастури асосида обод бўлган қишлоқларнинг кўриниши бугун шаҳарлардан кам эмас.
   Маликобод маҳалласи айнан мана шу дастур асосида туманда биринчи бўлиб обод қишлоққа айлантирилди. 
29 август бу маҳалла тарихида қоладиган бўлди. Чунки айнан шу куни дастур асосида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари якунланиб, тайёр иншоотлар маликободликларга топширилди. 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси, ҳудуддаги 31-умумий ўрта таълим мактабига 220 ўринли қўшимча ўқув биноси, қишлоқ оилавий поликлиникасининг қайта таъмирланиши, болалар майдончаси, сунъий қопламали мини футбол майдони, нонвойхона, маҳалла гузари, ёшлар меҳнат гузари кабилар шулар жумласидан. 
    Мамлакатимиз мустақиллигининг йи-гирма етти йиллиги олдидан маликободликларга туҳфа қилинган ушбу байрам совғаси уларнинг ҳар бирини жуда ҳам қувонтирди. Аҳоли билан бўлган мулоқотлардан буни сезиш қийин эмасди.
    – Мустақиллигимиз шарофати билан юртимиздаги ўзгаришлар яшин тезлигида бўлди. Нафақат бизнинг маҳаллада, балки мамлакатимизнинг барча шаҳар-у қишлоқларида. Бунда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳам, у кишига муносиб издош бўлаётган давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳам каттагина меҳнатлари сингган. Ярим аср муқаддам маҳалламизнинг шу даражада гўзал бўлиб кетишига ишониш қийин эди, – дея тарихни ёдга олди шу маҳалла фуқароси Абдулло бобо Бақоев. – Мана, бугун маҳалламиз йўллари равон, янги мактабгача таълим муассасаси, болалар майдончалари қурилди. Биз буларни неча йиллар орзу қилгандик... Ниятимизга эришдик. Барчамиз бундан хурсандмиз.
   –  Кўриб турганингиздек, қисқа фурсат ичида маҳалламизда катта ўзгаришлар бўлди. Шу жумладан мактабимизда ҳам қў-шимча ўқув биноси бунёд этилди. Таълим масканимизнинг ҳар бир ўқувчиси бу ўзгаришлардан жуда мамнун, – дейди 31-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар иттифоқи сардори Оғабек Зайниддинов.
Шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси Рушана Розиқова эса мамлакатимиз Президенти томонидан "Обод қишлоқ" дастурининг қабул қилиниб, амалга татбиқ этилганидан ва бунинг натижасида қишлоқлар кўркамлашаётганидан мамнун эканлигини яширмади. 
    – "Обод қишлоқ" дастури асосида маҳалламизда олиб борилган ишларни кўриб, шу юрт фарзанди эканлигингиздан янада фахрланасиз. Дастур асосида мана, мактабимизга ҳам қўшимча ўқув биноси қуриб бе-рилди. Бунинг учун биз ушбу қурилиш ишларида қатнашган, уни ташкиллаштирган барчадан миннатдормиз. Шу билан бирга биз, ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Ёшлар меҳнат гузари" ҳам фойдаланишга топширилди. Яратиб берилган ушбу шароитларга жавобан, албатта, юртимизга муносиб фарзанд бўламиз, – деди у. 
Чиндан ҳам, ушбу кун нафақат маликободликлар, барча тумандошларимиз учун байрам олдидан ҳақиқий тантана бўлди. Бу каби бунёдкорлик ишлари ҳали давом этади. Бу – бошланиши. Тез орада Хўжа Ҳасан номли ҳудуддаги барча маҳаллаларда ҳам бу каби тантаналар бўлиб ўтади.  "Обод қишлоқ" дастури ижроси
"Обод қишлоқ" дастури ижроси
"Обод қишлоқ" дастури ижроси
"Обод қишлоқ" дастури ижроси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Ш.Набиевнинг 2016 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари юзасидан ҳисоботи

Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Ш.Набиевнинг 2016

Махаллий кенгаш / Хисоботлар фев 01, 2017
Ўзбекистон Республикаси Президент сайловини ўтказувчи сайлов участкаларини тузиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президент сайловини ўтказувчи

Эълонлар / Янгиликлар янв 30, 2015
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар дек 25, 2014