/ / Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-472-сон Қонуни тўғрисида
Эълонлар / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-472-сон Қонуни тўғрисида

Эълонлар / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар
baxriddin
24

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги "Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-472-сон Қонунининг 38-моддасида давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори томонидан давлат харидларини ўтказиш учун Одоб-ахлоқ қоидаларининг қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги
"Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-472-сон Қонуни.

38-модда. Одоб-ахлоқ қоидалари

Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун Одоб-ахлоқ қоидаларини қабул қилиши керак, унда қуйидагилар назарда тутилади:

манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чора-тадбирлари;

касбий тайёргарликни текшириш тартиб-таомиллари ва унга доир талаблар.

Давлат буюртмачилари, махсус ахборот портали оператори ходимларининг, харид комиссияси аъзоларининг одоб-ахлоқи қоидаларида касбга доир ва хизматдан ташқари фаолиятда одоб-ахлоқнинг ягона принциплари ва қоидалари, касбий тайёргарликка доир ягона талаблар белгиланади.

Давлат буюртмачисининг ва махсус ахборот портали операторининг масъул шахслари, харид комиссияси аъзолари томонидан иштирокчилар ҳамда ижрочилардан моддий ва номоддий бойликларни олиш тақиқланади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

Меъёрий хужжатлар мар 15, 2018
Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Фукароларга / Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 19, 2018
Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга

Интерактив хизматлар дек 15, 2014