/ / ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Эълонлар / Хоким карорлари

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Эълонлар / Хоким карорлари
rustamjon
1075
  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналари (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида
 
Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:
  1. Туманда 2015 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина- трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага (1-ilova.xls [30 Kb] (юклаб олинган: 2)) мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага (2-ilova.doc [ b] (юклаб олинган: 2))мувофиқ тасдиқлансин.
 
  2. "Давтехназорат” инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (Ш.Ахмедов) га:
техникага мулк хуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;
техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;
мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эхтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, хисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш топширилсин. 
  3. Техникаларни техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18 фоиз;
қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10 фоиз;
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 фоиз миқдорда йиғим ундирилиши белгилаб қўйилсин.
  4. Мазкур қарор  "Qiziltepa tongi” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  5. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Саттаров зиммасига юклатилсин.
 
Туман ҳокими Ш.Набиев
№ К-01/51, 2015 йил 21 январ. 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари мар 01, 2016
Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 25, 2016
Қишлоқ хўжалиги техникаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш

Қишлоқ хўжалиги техникаларини йиллик техник

Хоким карорлари янв 31, 2014