/ / "ҚИЗИЛТЕПАГА САЁҲАТ ҚИЛИНГ" ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ
Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга

"ҚИЗИЛТЕПАГА САЁҲАТ ҚИЛИНГ" ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
1
363
ДИҚҚАТ, ЯНГИ ТАНЛОВ!
"ҚИЗИЛТЕПАГА САЁҲАТ ҚИЛИНГ" ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ
Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда "Қизилтепага саёҳат қилинг" видеороликлар танловини эълон қилади.
Танловда қатнашиш учун туманимизнинг ўзингиз энг эътиборга молик, сайёҳлар ташриф буюриши лозим деб топган манзили ҳақида бевосита манзилнинг ўзида бўлиб, видеоролик тайёрлашингиз лозим.
Видеороликда ушбу маскан ҳақида асосий маълумотларни бериб, бу ерда сайёҳларни қизиқтириши мумкин бўлган нималар борлиги, ушбу манзилнинг ўзгача тарафлари ҳақида сўзлашингиз, қисқа қилиб айтганда, сайёҳлар Сиз намойиш этаётган масканда бўлиб, қандай таассуротлар олишлари мумкинлиги ҳақида баён этишингиз керак.
Видеороликка қўйиладиган талаблар:
давомийлиги — 7 дақиқагача;
ҳажми — 100 мегабайтгача;
таърифлаётган масканингиздан олинаётган видеода ўзингиз ҳам акс этишингиз шарт.
Видеороликларни "Telegram" мессенжери орқали +99899-449-9599 рақамига 8 ноябрь, соат 21.00 гача юборишингиз лозим.
Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан видеороликлар ичидан энг яхши 1 таси танлаб олиниб, ушбу видеоролик муаллифи танлов ғолиби бўлади. Яна энг яхши 10 та видеоролик каналимизда сўровномага қўйилади ва энг кўп овоз тўплаган иштирокчи танловнинг "Мухлислар танлови" номинацияси ғолибига айланади.
Ғолибларга Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасининг эсдалик совғалари тўплами ва вилоят ҳудудидаги исталган туристик маскан меҳмонхонаси харажатларини қоплаш учун 30 фоизли чегирма берилади.

Танловда 16 ёшдан юқори бўлган тумандошларимиз иштирок этишлари мумкин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЯНГИ ТАНЛОВ: ХОҲЛАСАНГИЗ ВИДЕОЛАВҲА ЖЎНАТИНГ, ХОҲЛАСАНГИЗ ИНШО ЁЗИНГ

ЯНГИ ТАНЛОВ: ХОҲЛАСАНГИЗ ВИДЕОЛАВҲА ЖЎНАТИНГ,

Эълонлар сен 26, 2020
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Эълонлар сен 15, 2020
ЁШЛАРНИ ТАБРИКЛАНГ ВА СОВҒА ЮТИБ ОЛИНГ!

ЁШЛАРНИ ТАБРИКЛАНГ ВА СОВҒА ЮТИБ ОЛИНГ!

Эълонлар июн 18, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .