/ / ЁШЛАРНИ ҚУВОНТИРГАН УЧРАШУВ
Депутатлар фаолияти / Тадбирлар

ЁШЛАРНИ ҚУВОНТИРГАН УЧРАШУВ

Депутатлар фаолияти / Тадбирлар
baxriddin
1
111

Хабарингиз бор, жорий йилда мунтазам равишда сектор раҳбари ва ёшлар учрашувлари ташкиллаштириб келинмоқда.

Шундай учрашувлардан бири бугун Қалъайи-Азизон маҳалласида жойлашган 13-БМСМда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Ш. Набиев иштирокида бўлиб ўтди.

ЁШЛАРНИ ҚУВОНТИРГАН УЧРАШУВ

Тошработлик ёшлар билан учрашган туман ҳокими бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг илмли, билимли, зукко бўлишлари ва ОТМларга киришлари йўлида амалга оширилаётган ишлар борасида фикр юритди.

Ёшлар ҳам ушбу учрашувда фаоллик кўрсатишди ва бир қатор мурожаатлари билан иштирок этишди. Мурожаатлар натижаси ўлароқ, 26-умумий ўрта таълим мактабида янги компьютер хонаси ташкиллаштириладиган; 28-умумий ўрта таълим мактаби спорт майдонига чим ётқизиладиган, кутубхонасига эса "Ёш китобхон” танлови рўйхатига киритилган бадиий китоблар олиб бериладиган; 25-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залига қўшимча стуллар совға қилинадиган бўлди. Шу билан бирга, барча мактабларга камида 2 тадан магнитли доскалар берилиши режалаштирилди.

ЁШЛАРНИ ҚУВОНТИРГАН УЧРАШУВ

Мурожаатлар мобайнида Гулноза Содиқова уйида шахсий кутубхонаси борлиги, аммо унда китоблар камлигини билдириб, кутубхонасини бадиий китоблар билан бойитишда ёрдам сўради. Бу ташаббус ижобий баҳоланиб, ушбу ёш китобхонга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан 50 та китоб совға қилиниши белгиланди ва учрашувнинг ўзида унга энг сара асарлардан иборат 10 та китоб туҳфа қилинди.

ЁШЛАРНИ ҚУВОНТИРГАН УЧРАШУВ

Ёшларнинг кўплаб мурожаатлари ижобий ҳал этилган бу учрашув тошработлик ёшларнинг хотирасида бир умрга муҳрланади.

ЁШЛАРНИ ҚУВОНТИРГАН УЧРАШУВ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Тадбирлар фев 10, 2020
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Тадбирлар фев 13, 2020
ТУМАН ИИБ БОШЛИҒИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ТУМАН ИИБ БОШЛИҒИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Тадбирлар фев 06, 2020