/ / / КУМУШ ТОЛА ИЖОДКОРЛАРИ
Янгиликлар

КУМУШ ТОЛА ИЖОДКОРЛАРИ

Янгиликлар
baxriddin
0
493
КУМУШ ТОЛА ИЖОДКОРЛАРИ

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мамлакатимиз Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан белгиланган муҳим 5 ташаббусдан бири. Бу борада туманда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Юртбошимиз раҳбарлигида 22 апрель куни ўтказилган йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларининг кескин камайишининг олдини олиш борасида топшириқлар берилган эди. Шундан келиб чиқиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида ипак қурти парваришига ҳам алоҳида урғу берилмоқда.

Жорий йилда туманда 263 тонна пилла етиштириш режалаштирилган. Бунда ипак қуртини парваришлаш 4782 нафар ишсиз хотин-қизларга берилди. Шунингдек, уруғлик етиштириш бўйича жамоатчилик асосида 26 нафар тумандошларимизнинг ҳам бандлиги таъминланди.

Хабарингиз бор, етиштирилган пиллани қайта ишлаш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, Маликобод МФЙда жойлашган "Қизилтепа пилла хазинаси” МЧЖда амалга оширилади. Бу масканда ипак тола калаваси, ипак момиғи ишлаб чиқариш орқали 70 дан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланади. Етиштирилган маҳсулотлар эса Хитой ва Ҳиндистон каби мамлакатларга экспорт қилинади.

Биргина пилла етиштириш ва уни қайта ишлаш орқали юзлаб хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, бу борадаги ишлар турли соҳалар кесимида ҳам узлукисз давом этади.

 

З. РАШИДОВА,

туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

3826 ҚУТИ ИПАК ҚУРТИ ТАРҚАТИЛДИ

3826 ҚУТИ ИПАК ҚУРТИ ТАРҚАТИЛДИ

Янгиликлар май 01, 2020