/ / / ЗАРМЕТАНДАГИ МАҲАЛЛАЛАРНИ КАТТА ЎЗГАРИШЛАР КУТМОҚДА
Янгиликлар

ЗАРМЕТАНДАГИ МАҲАЛЛАЛАРНИ КАТТА ЎЗГАРИШЛАР КУТМОҚДА

Янгиликлар
baxriddin
1
244
ЗАРМЕТАНДАГИ МАҲАЛЛАЛАРНИ  КАТТА ЎЗГАРИШЛАР КУТМОҚДА
Ислом тараққиёт банки томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудидаги 10 та туманда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалий ишлар бажарилиши режалаштирилган. Улар қаторида туманимиздаги 5 маҳалла ҳам бор.
Бугун туман ҳокимлиги биносида Ислом тараққиёт банки, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва БМТни ривожлантириш дастурининг Ўзбекистондаги экспертлари ҳамкорлигида "Қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш" мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Азизобод, Арабхона, Варозун, Зарметан, Работ МФЙлар раислари, ўринбосарлари, фаоллари иштирок этишди.
Семинар аввалида туман ҳокими Ш. Набиев, эксперлар: Г. Жапакова, Д. Абдуллаев, Б. Нагмедовлар сўзга чиқиб, семинарнинг мазмун-моҳияти, ундаги билдирилган фикрлар асосида ушбу ҳудудлар инфраструктурасида амалга ошириладиган ижобий ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Шундан сўнг, маҳаллалардан келган тумандошларимизга ҳудудларидаги муаммоларни ёзиб, уларнинг қай бирини бартараф этиш бўйича таклиф беришлари лозимлиги айтилиб, тақдимотларини ўтказиш белгиланди.
Узоқ давом этган муҳокамалар натижасида ҳар бир ҳудуд вакиллари шу манзилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида тақдимот ўтказиб, фикрларини изоҳлаб беришди. Барча таклифлар ўрганилиб, ҳар бир маҳалладан 5 тадан энг муҳим таклифлар сараланди. 
Муҳим таклифларнинг аксариятини ҳудуддаги мактаб биносини таъмирлаш ёки қўшимча блок қуриш, ичимлик ва оқава сув таъминотини, электр таъминоти яхшилаш, ички йўлларни асфальтлаштиришга қаратилди.
Барча таклифлар экспертлар томонидан қабул қилиниб, тез орада бир қарорга келиниши ва ушбу ҳудудларда катта ўзгаришлар амалга оширилиши билдирилди.
Кун мобайнида давом этган семинарни барча иштирокчилар ижобий ўтди дея баҳолашди ва буни семинар ҳақидаги таблода ҳам акс эттиришди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

КЎРГАЗМАЛИ АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

КЎРГАЗМАЛИ АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар сен 02, 2020
ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ВАКИЛЛАРИ ҚИЗИЛТЕПАДА

ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

Янгиликлар ноя 01, 2019
БАРЧАГА БИРДЕК МАНЗУР БЎЛГАН СЕМИНАР

БАРЧАГА БИРДЕК МАНЗУР БЎЛГАН СЕМИНАР

Янгиликлар / Тадбирлар окт 24, 2019