Янгиликлар / Тадбирлар

АЖОЙИБ СОВҒА

Янгиликлар / Тадбирлар
rustamjon
3093

"Қурилиш-таъминотчи” корхонаси негизидаги "Велла плюс” масъулияти чекланган жамиятининг Азизбек Саъдуллаев иш юритувчилик қилган жамоаси Ватан ҳимоячилари куни арафаси 10 январ куни тумандошларимизга ажойиб совғани туҳфа этди. 550 миллион сўм маблағ сарфланиб, "Нафосат” маданият саройи ёнида қад ростлаган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ҳамда нотариал идора биноси фойдаланишга топширилди.
  Тантанада иштирок этган туман ҳокими Ш.Ш.Набиев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.С.Рўзиев сўзга чиқиб, қурувчиларга миннатдорчилик билдирдилар.
  «Қурилиш таъминот»чи МЧЖ раҳбари Б.Тошев ФҲДЁ туман бўлими бошлиғи Г.Норовага янги бинонинг рамзий калитини йиғилганларнинг гулдурос қарсаклари остида топширди.
Тумандошларимиз ва меҳмонлар икки қаватли, 14 та хонадан иборат замонавий кошонани томоша қилдилар. 
  Очилиш маросимидан фотолавхалар:

АЖОЙИБ СОВҒА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Депутатлар рўйхати

Депутатлар рўйхати

Депутатлар рўйхати фев 24, 2014