/ / / ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА
Тадбирлар

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА

Тадбирлар
baxriddin
1
444
Бугун туманимизга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Содиқжон Турдиев бошчилигида ишчи гуруҳи ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони борасида бугунги кунда энг қуйи тизим бўлган маҳаллада маҳалла ходимларининг олдига қўйилган вазифаларини қай даражада бажараётганлигини, бу борада олиб борилаётган ишлар, Президентимизнинг 8 апрель санасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишидаги топшириқларнинг жойлардаги ижроси  қай даражада бажарилаётгани Кулолон маҳалласи мисолида ўрганилди. 
Ушбу маҳалладаги 521 та хонадондаги 759 та оилада 2602 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ушбу оилаларнинг 71 нафари камбағаллик рўйхатидаги оилалардир. Уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида бугунги кунга қадар ушбу оила аъзоларининг 4 нафари карантин даврида хонадонларда дезинфекция ишларини олиб бориш бўйича, 2 нафари ободонлаштириш ишларига, 1 нафари ёлғиз кексалар парвариши билан шуғулланишда жамоатчилик асосида ишга қабул қилинган. Яна 52 нафари билан ипак қурти боқиш ва пилла етиштириш бўйича шартнома қилинди. Хонадонида иссиқхона ташкил этиш, парранда ва чорва билан шуғулланиш истаги бор бўлган 20 нафарининг кредит асосида ишларини йўлга қўйиб олиш мақсадида имтиёзли кредит ажратилиши учун туман банкларига ҳужжатлари топширилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Содиқжон Турдиев бошчилигида ишчи гуруҳи ташрифи давомида вилоят прокурори Ш. Аминов, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н. Исоқов, туман ҳокими Ш. Набиев, туман прокурори Ф. Тожиев иштирокида маҳалладаги юқорида кўрсатилган оилалар рўйхатида турувчи 5 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга туман ҳокимлиги ҳомийлиги асосида тикув машиналари топширилди.
Шунингдек, Содиқжон Турдиев ташриф давомида ушбу маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган 4 та фермер хўжалиги: А. Ражабов раҳбарлигидаги "Сабина Диёр”, С. Ғозиев раҳбарлигидаги "Салимабону Ғайбулло”,  Л. Намозов раҳбарлигидаги "Аҳмад Намоз”, Ў. Қутлиев раҳбарлигидаги "Каримбек Камронбек омади” раҳбарлари билан ҳам суҳбатлашиб, уларга ғалла ҳосилидан бўшайдиган майдонларнинг 71 гектарини юқорида кўрсатилган 71 та оилага 1 гектардан бўлиб беришларини таклиф қилди. Фермер хўжалиги раҳбарлари бу таклифни қўллаб-қувватлаб, маҳалладошларига ёрдам қўлини чўзишларини таъкидлашди. Шу билан бирга, улар ерларни озуқабоп экинлар экишга тайёрлаб, шай ҳолатга келтириб беришларини ҳам билдиришди.
Ушбу оилаларга озуқабоп экинлар уруғлари туман ҳокимлиги томонидан етказилиши белгиланди.
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНИШДИ

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНИШДИ

Тадбирлар мар 07, 2020
Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида

Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни

Президент фармонлари фев 19, 2020
ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ

ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ

Янгиликлар / Фукароларга июн 24, 2019