/ / Кўп учрайдиган саволларга жавоблар
Интерактив хизматлар

Кўп учрайдиган саволларга жавоблар

Интерактив хизматлар
admin
3502

Қуйида Қизилтепа туман ҳокимлиги фаолиятида кўп учрайдиган савол-жавоблар келтирилган.

 

Савол: Фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш учун нима қилиш керак?

Жавоб: Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси конунининг 11-моддаси ҳамда Ер кодексининг 53-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан ер участкалари танлов асосида ижарага 50 йилгача бўлган муддатга берилади.

Тендер танлови ўтказилишига эълон бериш тўғрисида туман хокимининг қарори қабул қилинади ва ушбу эълон матбуотга чоп этилади. Мазкур карор қабул қилингандан сўнг 1 ой муддатдан кейин тендер танлови ўтказилади ҳамда ер майдони олиш истагини билдирган фермер хўжаликлар ва жисмоний шахслар туман ҳокими номига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.  

Фермер хўжаликлари ташкил этиш учун ер участкалари туман захира ерларидан ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ўтказган танлов якунларига кўра туман ҳокимининг қарорига асосан берилади.

Туман ҳокимининг фермер хўжалигини юритиш учун ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси томонидан тасдиқланганидан кейин кучга киради.

 

Савол: Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдони олиш тартиблари қандай?

 Жавоб: Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдони олиш тартиблари қуйидагича. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг якка тартибдаги уй-жой қурилиш тўғрисидаги 2006 йил 30 декабрдаги 272-сонли қарорига асосан 2008 йил  1 январдан бошлаб якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси туман ҳокими томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги таркибига кирмайдиган ерлардан белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир оилага 0.06 гектаргача меърос қилиб қолдириладиган умурбод эгалик қилиш учун ким ошди савдоси асосида фуқароларга қонун хужжатларида белгиланган тартибда сотилади. 

Савол: Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш учун ер майдони олиш тартиблари қандай?

Жавоб: Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш учун ер майдони олиш қисқача тартиблари қуйидагича. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 25 февралдаги "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига ойид бўлмаган эхтиёжлар учун ер участкаларни бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 54-сонли қарорига асосан амалга оширилади.

Юридик ва жисмоний шахслардан тушган аризалар бўйича туман бош меъмори ҳамда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси томонидан ер майдони танланади ва танланган ер майдонига таклифлар (танланган ер майдонининг топо харитаси ва фото суратлар)  тайёрланиб,туманларнинг маъмурий марказлари ва пасёлкаларида -"ЎзшахарсозликЛИТИ” давлат унитар корхонаси бош лойиха–қидирув ташкилоти билан, қишлоқ аҳоли пунктларида-"Қишлоққурилишлойиха” масъулияти чекланган жамияти бош лойиха-қидирув ташкилоти билан келишиш ва ўрганиб чиқиш учун жўнатилади.

Мазкур лойиха таклифлар йиғилиш баённомалари билан тасдиқланиб келганидан кейин ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси томонидан ер ажратиш бўйича далолатнома тузилиб, туман ҳокими қарори билан тасдиқланади. 

Савол: Ихтиёрий тартибда тугатилаётган корхоналарни давлат реестридан чиқариш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 34-бандига асосан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни ихтиёрий тугатиш учун тугатувчи рўйхатдан ўтказган органга қуйидаги ҳужжатларни:

1. бир ёки бир неча даврий босма нашрларга чиққан корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги эълонни;

2. давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани;

3. корхонанинг барча ҳисоб рақамлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномаларини;

4. корхонанинг муҳр ва штампларини;

5. ваколатли органнинг, агар мавжуд бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномасини;

6. агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхаларини;

7. давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги хулосасини;

8. тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Суд департаменти органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби;

9. корхона ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Умедов Алишер Нематович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Муҳим иборалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .