/ Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси
---

Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси

---
admin
2024
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Мутал Бурхонов мусиқаси
Абдулла Орипов сўзи

Серқуёш ҳур ўлкам, элга баxт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шухратинг порласин токи бор жахон!

Нақарот:

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ xалқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Еркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали тинчлик посбони,
Xақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Нақарот:

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ xалқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Янгиликни таҳрирлади: admin - 16-12-2014, 19:11
Сабаби: Маълумот тахрирланди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!”

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним

Тадбирлар авг 30, 2016
Мустақилликнинг 25 йиллигига эсдалик нишони таъсис этилди

Мустақилликнинг 25 йиллигига эсдалик нишони таъсис

Эълонлар / Президент фармонлари июл 04, 2016
Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби

Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби

--- дек 16, 2014