
Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим оқ ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида баxт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган.
Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат баыроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Хумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, паxта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шоҳлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги паxта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч xил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.