/ / Қизилтепа тумани тарихи
Туман хакида

Қизилтепа тумани тарихи

Туман хакида
admin
15969

 Қизилтепа тумани тарихи

 

 Қизилтепа туманининг ташкил топиши ва маъмурий-худудий бўлиниши тарихи
Ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ХХ аср бошларида маъмурий жихатдан Россия империясининг Туркистон генерал-губернаторлиги (Туркистон ўлкаси) хамда Россияга қарам бўлган Бухоро амирлиги ва Хива хонлигига бўлинган эди. Туркистон генерал-губернаторлигида асосий маъмурий-ҳудудий бирликлар область (вилоят), уезд, волость (бўлис), участка ва оқсоқолликлардан иборат бўлган. Туркистон ўлкаси Сирдарё, Самарканд, Фарғона, Еттисув, Закаспий областлари ва Амударё бўлимига ажратилган. Хива хонлиги 20 беклик, 2 ноиблик ва пойтахт Хива шахрига бўлинган. Беклик ва ноибликлар, ўз навбатида, аминлик ва масжид қавмларидан иборат бўлган. Бу даврда Бухоро амирлиги худуди 29 вилоят (баъзи манбаларда 27 ёҳуд 32 вилоят; айрим манбаларда шу миқдордаги бекликлар)га, вилоятлар туманлар ва амлокларга, амлоклар қишлоқларга ёхуд мавзеларга ажратилган. Пойтахт Бухоро шаҳри ва унинг атрофидаги 11 та туман (асосан ҳозирги Бухоро вилояти ҳудуди, фақат битта туман – Коми Абу Муслимдан ташқари) алоҳида маъмурий бирликлар ҳисобланган. Ана шу 11 та туман таркибида ҳозирги Қизилтепа тумани ҳудуди ўрнида Коми Абу Муслим (баъзи манбаларда Ванғози) тумани ҳам бўлган. Туманнинг маъмурий маркази XIX аср охири ва XX аср бошларида Ванғози кишлоғида жойлашган.
Бухоро атрофидаги туманларда маъмурий ҳокимият қозининг қўлида бўлган. Қозилар Бухоро амирлиги Қозикалонига бўйсунган. Маҳаллий тарихчи Абдурахмон Тамкин Бухорийнинг ёзишича, ушбу 11 та тумандан иккитаси: Шимолий Руд ва Жанубий Руд туманлари фақат 1915 йили тузилган бўлиб, бу туманларнинг ҳудуди Бухоро шаҳри атрофларидан иборат бўлган.
Бухоро амирлиги қўшбегисининг архиви хужжатларида келтирилишича, ХХ аср бошларида Бухоро шаҳри атрофларидаги 11 та туман куйидагича бўлган:
"Жанубий Руд, Комот (Вобканд), Коми Абу Муслим (Ва(н)ғонзе), Коракўл, Пирмаст, Самжон (Ромитан), Хайробод, Харкон Руд (Ғиждувон), Хутфар (Зандани), Шопурком, Шимолий Руд.
Қўшбеги архиви ҳужжатлари 726 та турли рўйхатлар бўлиб, унда ахоли пунктлари (қишлоқлар, мавзелар ва б.) кўрсатилган. Бу ҳужжатлар Бухоро амирлиги қўшбегисининг маҳкамаси котиблари томонидан 1914-1916 йилларда тайёрланган. Коми Абу Муслим тумани кўшбеги архиви хужжатларида 5 та рўйхатдан иборат бўлган. Таққослаш учун шуни айтиш лозимки, ҳозирги Қизилтепа туманига яқин бўлган ҳудудлар: Харкон Руд (Ғиждувон) тумани 9 та рўйхат, Шопурком тумани 3 та рўйхат, Пирмаст тумани 6 та рўйхат, Комот (Вобканд) тумани эса 6 та рўйхатдан иборат бўлган. Қўшбеги архиви хужжатларида Бухоро амирлигидаги 27 та вилоят номлари ҳам келтирилган. Бу ҳужжатда тилга олинган 4 та вилоят: Кармина (Кармана), Нур (Нурота), Хатирчи, Зиёвуддин вилоятлари хозирги Навоий вилоятининг худудига тўғри келади. Бухорога қизил армия босқини натижасида 1920 йил 2 сентябрда амирлик тузуми тугатилди. Амирлик худудида янги ҳокимият ўрнатилиб, Бухоро Халк Совет Республикаси ташкил топди. 1920 йил кузида собиқ Бухоро амирлигидаги маъмурий-ҳудудий бўлинишнинг схематик картасига кўра, у 15 та вилоятга, вилоятлар 56 та туманга бўлинган. Бу вилоятлар ичида дастлабки учта вилоят: Бухоро, Нурота ва Кармина (Кармана) вилоятлари бўлиб, Бухоро вилояти таркибига Абу Муслим, Баҳоуддин, Вобкент, Ғиждувон ва Коракўл туманлари, Нурота вилояти таркибига Жўш ва Нурота туманлари, Кармина вилояти таркибига Зиёвуддин, Кармина ва Хатирчи туманлари кирган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ИСТОРИЯ КЫЗЫЛТЕПИНСКОГО РАЙОНА

ИСТОРИЯ КЫЗЫЛТЕПИНСКОГО РАЙОНА

О Кызилтепе июл 30, 2015
ТУМАН ТАРИХИ МУЗЕЙИ

ТУМАН ТАРИХИ МУЗЕЙИ

Туман хакида фев 25, 2014
География  ва табиати

География ва табиати

Туман хакида фев 24, 2014

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Умедов Алишер Нематович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Муҳим иборалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .